Етти кун      Бош саҳифа

ЎТ БАЛОСИДАН ўзингизни ва хонадонингизни асранг

Аҳоли турар жойларида содир бўлаётган ёнғинлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билсалар-да, унга лоқайдлик билан қарайди. Оқибатда бу кутилмаган катта фалокатни келтириб чиқариши мумкин.

Сир эмаски, куз-қиш мавсумида ёнғинлар сонининг ортиши кузатилади. Бунга эса, кўп­лаб фуқароларимизнинг хонадонлар ва иш жойларини иситишда газ ва электр ускуналаридан нотўғри фойдаланганликлари сабаб бўлмоқда. Шунингдек, хазон ва шох-шаббаларни ёқиш, пиротехника воситаларини ишлатиш кабилар ҳам ёнғинларни келтириб чиқариши мумкин.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни кечки пайт Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчасида жойлашган «Машҳур Голдин Пласт» МЧЖга қарашли парда безаклари ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида цехнинг ички ва том қисми 150 кв.м майдони ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари вақтида етиб бориб, кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган ҳамда цехнинг 800 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Биз, ёнғин хавфсизлиги ходимлари барча фуқароларни оловдан унумли ва жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланишга чақирамиз. Уйдан чиқиб кетаётганингизда электр ва газ ускуналарини ўчиришни унутманг. Айниқса, болаларингизни ёлғиз қолдирманг. Сизнинг келажагингиз бўлмиш азиз фарзандларингиз ўт балоси туфайли бир умрга ногирон бўлиб қолишларига ёки умри зомин бўлишига йўл қўйманг.

Тоҳир НОРМАТОВ,

ЎзМТРК ЁХТТЭБ ва ПБ мутахассиси, сержант




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔33

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 33    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар