Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҚАНИ, ОТИБ ТАШЛА!..

Болалар онгида биз барпо қилаётган олам

Болалигимизда ҳаммамиз «уруш-уруш» ўйнаганмиз. Ўзимизча ёғочдан қилич, автомат, тўппонча каби уруш қуролларини ясаб олганимиз, бор гап. Ўйинлар мавзусини кўпинча уруш киноларидан танлаб олардик. Ҳатто «Оқ бўрилар» фильмидан руҳланиб, «қизил танли»ларнинг «оқ танли»ларга қарши кураш олиб борган саҳналарини ҳам ўйнаганмиз.

ҚАНИ, ОТИБ ТАШЛА!..

Бундан албатта таёқдан қиличлар ясаганимиз, эсимда. Кейинчалик, замон анча ривожланиб кетди. Энди болалар учун ишлаб чиқарилаётган «уруш қуроллари» ҳақиқийсидан фарқланмайдиган даражага етди.
Одатга кўра, қиз болалар «хола-хола» каби тинчликсевар ўйинларни ўйнайди. Ўғил болалар эса «уруш-уруш», «полиция», «овчилик» каби ўйинларни ўйнашни яхши кўрадилар. Бу каби ўйинларни ота-оналар ҳам қўллаб-қувватлайдилар. Тўғри, ҳозир бу каби ўйинлар шаҳарларда кўпроқ компьютерга кўчганини тан олишимиз керак.
Бундан икки йил муқаддам (2018 йилда) Швеция болалар ўйинчоқларини сотувчилар Ассоциацияси ҳақиқий қуролларга ўхшаб кетадиган ўйинчоқларни сотишни тўхтатиш борасида чақириқ билан чиқди. Бунга қўлида ўйинчоқ автомат бўлган Даун ва аутизм синдромли ўсмирни полиция ходими янглишиб отиб қўйгани сабаб бўлди.
2017 йилда Швецияда полиция томонидан ишлатилган қурол оқибатида бир киши ҳалок бўлган бўлса, 2018 йилда етти киши ўлдирилди.
Ҳозир шундай замон келдики, ташқи кўриниши бўйича ўйинчоқ тўппончанинг ҳақиқийсидан фарқи қолмади. Шу сабабли Америкада ҳақиқий қуролни ўйинчоқ қуролдан фарқлаш мақсадида махсус кўргазмалар ўтказиб турилади.
Ўйинчоқ қурол деганда ҳақиқий қуролга ўхшаш болалар учун мўлжалланган қуроллар кўзда тутилади. Айрим ҳолларда ўйинчоқ қуролларнинг ўзи ҳам хавф туғдиради. Ўйинчоқ қуроллар тўппонча, автомат, пулемёт, қилич, садоқ, ханжар, пичоқ, танк, самолёт кўринишида бўлади.
Психологларнинг фикрича, янги кўринишдаги замонавий ҳарбий ўйинчоқлар боланинг нафақат маънавий, балки жисмоний саломатлиги учун ҳам хавфли бўлар экан.
Биринчи навбатда болалар ўйинчоқларида ўқ ва патронлар бор. Бундан ташқари ўйинчоқларнинг оғирлиги зарба вақтида болага жисмонан жароҳат етказиши мумкин. Мактабгача бўлган даврда болалар қурол ёрдамида бир-бирларига пўписа қиладилар, бу каби пўписалар иккинчи болага катта салбий таъсир ўтказиши мумкин. Болалар қўрқиб қолади. Шу сабабли психологлар болаларга ҳақиқий қуролга ўхшаш ўйинчоқлар ўйнашни тавсия қилмайди, бу каби ўйинчоқларни умуман ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши лозимлигини тавсия қиладилар.
«Ҳарбий мавзудаги ўйинчоқлар иккинчи жаҳон урушидан кейин долзарб аҳамият касб эта бошлади, ўшанда болалар бу қуроллар билан ўйнар экан, ўзларини ватан ҳимоячиси сифатида кўра бошлади, энди эса ҳарбий қуроллар тажовузни шакл­лантиради», демоқда россиялик айрим педагог­лар.
Аммо бу фикрга қаршилар ҳам бор, уларнинг фикрича, ҳарбий ўйинчоқлар болаларнинг жасур бўлиб вояга етишига хизмат қилар экан. «Танк ва тўппончаларни асосан ўғил болалар ўйнайди. Бу ўйинлар орқали ватан ҳимоячиси бўлиш ҳиссиёти шаклланади. Бу ўз навбатида боланинг ватанга муҳаббат, ожизларни ҳимоя қилишга ундайди», дегувчилар ҳам бор.
Ҳарбий ўйинчоқларни бутунлай йўқ қилиб бўладими? Таҳлилчилар бир овоздан «йўқ» дея жавоб қайтарадилар.
 
Агар бу каби ўйинчоқлар ишлаб чиқарилмайдиган бўлса, у ҳолда болаларнинг ўзлари автомат ва тўппончаларни ясаб олишади.

Чунки ёш болалар учун ўйин асосий фаолият ҳисобланади.
Турли ўйинлар орқали боланинг онги тез ривожланиши илмий исботланган. Ўғил болалар тезроқ ҳақиқий эркаклар бажарадиган касб эгаси бўлишни истайдилар. Бу касб эгалари уларнинг наздида, одатда қўлида қурол бўлган ҳарбийлар, полиция ходимлари ҳисоб­ланади. Қўлига қурол олган бола ўзини мард, жасур санар экан.
Юқорида болалигимизда қайсидир фильм қаҳрамонларига ўхшаш ниятида «уруш-уруш» ўйнаганимиз ҳақида айтиб ўтилди. Ҳозир ҳам болалар қандайдир фильм қаҳрамонига ўхшашни истайди. Бундан кўз юмиб бўлмайди. Аммо ҳозирги кўплаб фильмларда шафқатсизлик, босқинчилик, зўравонлик, тажовузкорлик каби салбий иллатлар кўзга ташланаётгани сир эмас. Болалар айнан мана шу каби салбий қаҳрамонлардан ўрнак олишига асло йўл қўймаслигимиз керак.
Ҳозир ҳам 7 сентябрь жаҳон ҳарбий ўйинчоқларни йўқ қилиш куни ҳисоб­ланади. Бу дегани «фарзандларимиз қандай ўйинчоқларни ўйнаши керак?» деган саволни ўзимизга беришни анг­латади.
Бир нарса аниқ: болалар катталар барпо қилган оламда яшайди. Агар биз кинофильмлар, мультфильмлар орқали тажовузкорлик оламини яратиб берсак, фарзандларимиз катта бўлганларида улардан нимани ҳам кутиш мумкин?..
Халқимизда «экканингни ўрасан», деган гап борлигини ёддан чиқармасак бўлгани.
Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔269

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔429

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔424

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 269    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 429    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 424    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 548    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 695    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар