Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

АЁЛ КИШИНИНГ МАРТАБАСИ

Кўнглимдан кечган бу ўй-фикрларимни муҳтарама опа-сингилларимга атадим. Зеро, мен англаб етган ҳақиқат шуки, ҳаётда аёл киши учун энг улуғ мартаба, энг катта бахт бу – аёллик саодатини ҳис қилиб яшаш экан.
 

АЁЛ КИШИНИНГ МАРТАБАСИ

Оилада ўғил болалар орасида ўсганман. Ака-укаларимдаги эркакаларга хос баъзи бир тутумлар болалигимдан мерос бўлса керак. Оиламизда акаларимнинг кийимларини кийиб катта бўлдим. Уларда кўрган хатти-ҳаракатларга тақлид қилиб ўсдим. Улар билан велосипед ҳайдадим, от миндим. Акаларим ҳар бир ишни ўзлари мустақил бажаришга одатланди. Мен ҳам уларга эш бўлдим. Мактабда ҳам кўпинча ўғил болалар билан ўйнардим. Кийинишим, юриш-туришим, гап-сўзим ҳам уларникига ўхшаши билан фахрланардим. Вақти келиб, уйимизга совчилар кела бошлаганида ўзимни жуда ноқулай сезганман. Ахир, мен қандай қилиб бутун умр битта эркакка қарам бўлиб яшашим мумкин? Бегона бир эркак менинг устимдан ҳукмронлик қилса, хўжайин бўлса, итоатни талаб этса... Буни ҳеч тасаввур қила олмасдим. Менинг мана шу табиатим эркак кишининг ҳукмронлиги остида яшашимга ҳалақит берарди.
Отам мени дўстининг ўғлига узатди. Янги оилага кўникишим жуда қийин кечган. Ўзимни ҳамма нарсадан маҳрум бўлган, ҳеч бир ҳуқуққа эга бўлмаган абгор кишидек тасаввур қилганман. Турмуш ўртоғим ёши катта, тажрибали инсон бўлганидан менинг унча-мунча гапларимга эътибор бермасди. Бу ҳолат мени янада асабийлаштирарди. Ҳозир ўйласам, ўша пайтдаги қилиқларимдан уялиб кетаман.
Янги оилага ҳали эндигина қадам қўйган келинчак ўзимча ҳаммага ҳукмимни ўтказмоқчи бўлган, ҳаммани тартибга солишга чиранган эканман... Оиламиздаги ҳамма эркаклар бирон нарсани эплолмайдиган, жуда бўш, шижоатсиз бўлиб кўринарди. Шундан ҳамма ишни ўз қўлимга олишга интилганман. Ўзим оилани бош­қаришга, бозор-ўчар қилишга, ҳатто ишлаб пул топишга интилиб, оиламиздаги қанча яқинларимнинг дилини хуфтон қилган эканман. Бунинг оқибатида нимага эришдим? Яқинларимнинг таъна-маломатига. Ота-онамга ҳам беҳуда ташвиш орттирдим. Энг асосийси, соғлиғимни йўқотдим. Сурункали касалликка чалиниб, узоқ муддат тўшакка михланиб қолдим. Бу орада ота-онам дунёдан ўтиб кетишди. Мени жонидан ортиқ кўрадиган, ҳамиша қалқон бўлиб турадиган акаларим ўзидан ортмай қолди. Мен эса, бутун умр ўзим камситиб, айб­лаб келган эримнинг қўлига қараб, пешонамдагини кўриб, тақдирга тан бериб яшаяпман.
Турмуш ўртоғимга шунча ташвиш келтирган бўлсам-да, у мени бир лаҳза ташлаб қўймади. Керагидан ортиқ меҳрибонлик кўрсатяпти. Ҳозир пул топиш, оилани бошқариш, ҳамма нарсани жой-жойига қўйиш ҳақида умуман бош қотирмайман. Буларнинг ҳаммаси хўжайинимнинг зиммасида. Мен эса, бир оиланинг ардоқли бекаси сифатида турмуш ўртоғим ва фарзандларимнинг ҳурмат-иззатидаман. Пул билан, оилани бошқариш билан ишим йўқ. Лекин оилам бир пайтлар мен орзу қилгандан ҳам аъло. Шунинг учун «нима берса, эркакка берсин экан», деб дуо қиламан. Ҳар бир нарсада хўжайинимнинг маслаҳати, йўл-йўриғига суянаман. Унинг маслаҳатисиз ўзимча бирон нарса қилолмайман. Ва бундан ҳузур топаман. Эркак кишининг ўз аёлига суянч бўлиб яшаши шу бўлса керак-да. Аёл киши учун бундан ортиқ яна нима керак?..
Йиллар давомида ҳамма нарсага ўзимча эришаман деб беҳуда уриндим. Оқибатда ҳеч нарсага етишолмадим. Энди куч-қувватдан қолиб, ҳақиқий аёлнинг мақоми – ўз эрига тўлиқ итоатда ўтирганимда бутун умр излаб тополмаганим оилавий ҳаловат ўзи мени истаб келди. Оилада байроқдорликнинг бесамар курашларидан чарчаган кўнглим ҳаловат нималигини ҳақиқий итоатдан топди.
Ўйлаб қарасам, бир вақтлар шу гапларни менга ҳам кимлардир кўп айтган экану мен уларни заррача эшитмаган эканман. Энди эса, ўз бошимдан кечирган ҳаётий тажрибам кимларгадир асқатармикан, деб куюнаман. Ўз эрига эрлик қилиш даъвосида юрган ғўр келинчакларда ўз қисматимни кўраман. Не қилайки, улар ҳам худди мен каби қулоқсиз. Ерга урса, осмонга сапчийдиган бундай келинчаклар ҳали ўн гулидан бири очилмай ўз умрини хазон қилаётганини тасаввур ҳам қилолмайди. Улар ўзларича калта ўйлаб «бу дунёда чинакам эркак йўқ» деб ҳисоблашади. Чинакам эркакни топиш ва кўриш учун аввало ўзимиз чинакам аёл бўлишимиз, ўзимизнинг аёллик ўрнимизни билишимиз, шунга риоя қилиб яшашимиз зарурлигини, афсуски, ўйлаб ҳам кўришмайди.
Баъзан ўйлаб қоламан: яхшиям Аллоҳ бизга бу дунёда эркак зотини устимизга соябон қилиб қўйган экан. Шуларнинг қаттиққўллиги, талабчанлиги, андишаси бўлмаганда, аёл бошимиз билан нималар қилмасдик-а?
Ўз даврида давронини суриб, пичоғи мой устида бўлиб турган аёллар – жонажон сингилларим бу гаплардан ўзларига яраша хулоса чиқариб олишса, фақат фойда кўришади. Сизнинг энг катта бахти­нгиз бир эркакнинг паноҳида эканини унутманг, азизалар!

Хосият ЭШҚОБИЛОВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔304

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔321

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔485

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 304    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 321    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 485    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 599    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 873    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар