Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Калтак яна тиббиётнинг “етим” бўғини бошида синадимми?

Амалга оширилаётган, оширилиши лозим бўлган тадбирлар ҳақида ҳамма ўз фикрини билдирмоқда, кимдир раҳбарларни танқид қилса, кимдир аҳоли жон бошига пул тарқатилишини талаб қилади, кимдир карантин чоралари узайтирилиши шарт деса, бошқаси карантиндан фойда йўқлигини даъво қилмоқда.

Калтак яна тиббиётнинг “етим” бўғини бошида синадимми?

Бутун дунёда, айтиш мумкинки, жанг кетмоқда. Агар душман қайси томондан ҳужум қилишини билсангиз шунга яраша тайёргарлик кўрасиз. Афсуски, бу урушда фронт чизиғи йўқ, душман гир атрофимизни ўраб олган, у катта-кичик деб аямай барчага ҳамла қилмоқда. Бу жангнинг олд қаторида тиббиёт ходимлари турибди. Уларга икки томонлама ҳужум қилинмоқда. Барча каби улар ҳам иссиқ жон сифатида вирусдан зарарланмоқда, шу билан бирга аҳолининг ҳам таъна-дашномларини эшитишга мажбур. Тўғри, барча соҳада бўлгани каби тиббиёт тизимида ҳам салоҳияти, билими, виждони турлича инсонлар ишлайди. Лекин кенгроқ мулоҳаза қилиб кўрайлик.

Бугунги ҳолат учун тез тиббий ёрдамдаги ёки поликлиникалардаги врач ва ҳамширалар қанчалик айбдор?

Бугун вирус билан жангга киришдик дедик. Маълумки жангда ғолиб бўлиш учун тажрибали раҳбар ҳар бир аскарининг қайси жойдан жангга кириши, вазифаси нима эканлигини аниқ белгилайди, энг муҳими ҳар бир жангчи зарур қуроллар билан тўлиқ таъминланади. Агар аскарга ҳар томондан ҳар хил буйруқ берилса, унинг имконияти ҳисобга олинмаса, таъминоти ўйланмаса қанақа жанг ҳақида гапириш мумкин?

Аҳолига, беморларга на вазирлик, на соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимлари рўбарў келяптилар. Балки, яна ўша ҳудуд врачи, патронаж ҳамширалари, 103 хизмати ходимларининг бошида калтак синяпти.

Президент бу ходимларнинг заҳматини тан олиб, уларга миннатдорлик билдириб турган вақтда, маҳаллий раҳбарлар томонидан улар билимсизлик, дангасалик, бепарволикда айбланмоқда. Касаллик билан олишиб вирусни ўзига юқтириб олганлар ҳам ношудликда айбланмоқда.

Алангани ўчириш учун олов ичига кирган ўт ўчирувчи ҳам куйиши мумкинлиги аниқ ҳақиқат-ку!

Бир ҳисоблаб кўрайлик, тўрт ойдан бери амалда фаолият юритаётган шифохоналар, бирламчи бўғин ва тез тиббий ёрдамдаги тиббий ходимлар қандай ишламоқда? Уларнинг қанчаси касалликка чалинди? Пандемия сабабли вазифаси кўпайгани учун биз уларни бошқа ишлардан озод қилдикми? Етмишга яқин тиббий ходим ишлайдиган поликлиникага берилган бешта ҳимоя кийимини қандай тақсимлаш мумкин?

Коронавирусга шубҳа қилинган беморга 3 мутахассисдан (эпидемиолог, инфекционист, ҳудуд врачи) иборат мобиль бригада бориб уни шифохонага ётқизиш ёки уйда даволаш масаласини ҳал қилади, деган кўрсатма берилди.

Ушбу қарорни қабул қилганлар битта туманда неча нафар эпидемиолог борлигини, пандемия даврида унинг вазифалари бир неча бор ошганини, инфекционистлар шифохоналарда беморларни даволаш билан бандлигини, мобиль бригадалар учун эпидемиолог ва инфекционист у ёқда турсин (қиш лоқ туманларида) умумий амалиёт врачи етишмаслигини билганларида, бажариб бўлмайдиган қарорни эълон қилиб, халқ олдида бечора врачларни ёлғончи қилмасдилар.

Тез тиббий ёрдамда ҳам худди шундай, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан чақириқлар 2-3 баробар ошгани, машиналар ва тез тиббий ёрдам бригадалари сони оширилмагани ҳисобга олинса, чақириққа 15 минутда етиб боришнинг иложи йўқлиги равшан бўлади.

Энг қийин аҳволда яна умумий амалиёт врачлари ва патронаж ҳамширалар қолмоқда. Касалликнинг енгил шакли билан оғриган беморларга, умуман беморларга биринчи ёрдам учун дори-дармонлар ўта танқислиги, дори-дармонлар, реактивлар бошқа зарур тиббий воситалар билан таъминланишдаги узилишлар тиббиётнинг «етим» бўлаги саналган поликлиника хизмати ходимларининг обрўсизланишига, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Танқид қилишга ҳамма уста, хўп аҳволни қандай яхшилаш мумкин?

Аввало, касалликнинг енгил шакли билан оғриган беморларга (оддий уй бекаси тушунадиган содда тилда) қадам-бақадам бажарилиши лозим бўлган вазифалар лўнда баён қилинган қўлланма тарқатилиши керак. Умумий амалиёт врачлари учун коронавирус билан оғриган беморларни таснифлаш алгоритмлари ишлаб чиқилиши керак. Беморни шифохонага ётқизиш масаласини алгоритмлар асосида УАШ ҳал қилиши керак.

Врачлар, патронаж ҳамширалар беморнинг уйига борганда биринчи ёрдам учун дори-дармонлар билан таъминланган бўлиши керак. Ҳар бир туманда шифохоналар ва катта поликлиникалар қошида коронавирусга текширувчи (ПЦР) лабораториялар ташкил қилиниши керак. Лаборатор текширув натижаларини SMS орқали етказиш тизимини йўлга қўйиш керак (абитуриентларга ДТМдан хабар келганидек).

Поликлиникалардаги даволашдиагностика ишларини ташкил қилишда тиббиётга алоқаси бўлмаган туман мутасаддиларининг аралашувига чек қўйиш керак (иложини қилишса ёрдам беришсин). Республика марказларидан сўраладиган ҳисоботлар сонини камайтириш керак. Коронавирусга тест олинганлар ва натижалар ҳақида лаборатория ягона электрон тизим орқали маълумот берсин.

Иш юкламалари ходимларнинг реал сонидан (беморлар, ҳомиладорларни ҳисобдан чиқариб) келиб чиқиб белгиланиши керак. Ходимлар ҳар куни 10-11 соатдан ишламоқда. Лекин ҳафтада бир кун тўлиқ дам олишини таъминлаш керак. Тиббий ходимлар жуда бўлмаганда бир марталик тиббий ниқоблар билан доимий таъминланиши керак. Мукофот берилмаса ҳам аҳоли олдида ночор қолишининг олди олинса тиббий ходимлар ўз бурчларини сидқидилдан бажарадилар.

Мақсуда ВОРИСОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔269

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔429

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔424

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 269    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 429    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 424    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 548    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 695    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар