Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилМирзо Улуғбек туманида кейинги
пайтларда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти бўйича аҳоли эътирозлари кескин камайган.
Бу ҳақда мазкур туман ҳокими Шомансур АҲМЕДОВ оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда маълум қилди.
— Илгари фуқаролар «ширкатларга мажбурий тўлов бадалларини тўлаймизу, аммо шунга яраша иш бўлмайди», — деб кўп шикоят қиларди, деди Ш.Аҳмедов. — Ширкатлар иши қайта кўриб чиқилиб, уларга банк кредитлари ажратилиши йўлга қўйилгач, вазият анча ўзгарди. Масалан, туманда 2013-2015 йилларда банклардан беш йил муддатга олинган 11 миллиард сўмлик кредит эвазига коммунал соҳага тааллуқли катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Натижада, аҳоли «нега ширкатга пул тўлашимиз керак?» деган саволни бераётгани йўқ. Кредитнинг деярли 10 миллиард сўми аҳолидан йиғиб олинган тўловлар эвазига ёпилди.
2016-2017 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун яна 10 миллиард сўм кредит олиш кўзда тутилган. Бу маблағ 20 йўналиш (уйлар томини ёпиш, жорий таъмирлаш, йўлаклар таъмири, болалар ўйин майдончалари қуриш, ободонлаштириш ва ҳоказолар) бўйича ишларни амалга оширишга йўналтирилади.
Ўз мухбиримиз
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил