Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

КЕЛИН САНДИҒИГА СОЛИНГАН ДИПЛОМ

буни ким қандай тушунади?

КЕЛИН САНДИҒИГА СОЛИНГАН ДИПЛОМ

Ўтган йили маҳалладошимиз Насиба опа қўшни маҳалладан келин олди. Янги келин университетни тамомлаб, ўқитувчи бўлиб ишлар экан. Тўйдан кейин кўп ўтмай, ишдан бўшади. Сабаби, бу оилада азалдан аёлларнинг ишламаслиги қоидага айланган.

Насиба опанинг айтишича, келини ишлаш истагини билдиргач, қайнона-келин тортишиб қолибди, натижада, икки қуданинг ўртасига совуқчилик тушибди. Чамаси, икки ой ўтгач, шу масалада муросага келолмай, ёш оила ажрашишга қарор қилганини эшитдим...

Тўғри, келиннинг оиладаги вазифалари талайгина. Уларни бекаму-кўст бажара олиш ҳам ўзига яраша масъулият талаб қилади. Яқинда оила қурганига қарамай, янги муҳитга мослашиб улгурмаган ёш келинлар орасида зиммасидаги вазифасидан ортиб, ишлашни ҳам уддалаётганлари анчагина. Хўш, келиннинг ишлаш ёки ишламаслигини оиладаги муҳитга қандай таъсири бор? Бу борада жамоатчилик қандай фикрда?

Рўза ШОЮСУПОВА, шифокор:

— Аёл киши ишласа, бу оиланинг келажаги учун ҳар томонлама фойдали. Аввало, оиланинг иқтисодий таъминотига ўз ҳиссасини қўшади. Жамоа орасида юриб, одамлар билан мулоқот қилиб, ҳаётни яхшироқ ўрганади, тажриба орттиради. Нафақат иқтисодий томондан, балки ҳар қайси жабҳада турмуш ўртоғига маслаҳатгўй, ёрдамчи бўлади. Ҳозир жамиятимизда аёллар ишлаши учун кенг имконият яратиб берилган.

Икки келиним бор. Иккисини ҳам ўқитганман. Нуфузли жойларда ишлашади. Асосийси, ишини ҳам, рўзғор юмушларини ҳам эплашяпти. Невараларимга ҳам яхши тарбия бериш­япти, ишлаб, жамиятга фойдаси тегяпти, бу бизнинг оилавий ютуғимиздир.

Келинларимиз яхши она, умр йўлдош ва албатта, яхши мутахассис бўлса, шунинг ўзи уларнинг бизга қилган энг катта хизмати эмасми?

Юлдуз ИСЛОМОВА, ўқитувчи:

— Фикримча, ишлаш-ишламасликни келиннинг ихтиёрига қўйиб бериш керак. Агар ўзи таҳсил олган соҳада ишламоқчи ёки турмушга чиққунига қадар ишлаган жойида фаолиятини давом эттирмоқчи бўлса, бунга қаршилик қилмаган маъқул. Негаки, у ўз касбига меҳр қўйган ва ишламаслик унинг учун катта йўқотиш бўлиши, руҳиятига салбий таъсир қилиши мумкин. «Ишласа, фарзандига вақт ажратолмайди», деб хулоса қилишга ҳам шошилмаслик керак. Чунки бу масъулият фақат келинга эмас, оиланинг бошқа аъзоларига, уларнинг муносабатига ҳамда оилада азалдан шаклланган тартиб-қоидаларга ҳам боғлиқ.

Келиним тикувчиликка қизиқарди, ўқув курсида ўқитдим, ҳозир моҳир чевар. Неварам боғчага боради, келиним эса, ишга. Уй ишлари, бола қаровига доим ёрдам бериб келганман. Бу — биз қайноналарнинг вазифамиз эканини унутмаслигимиз керак.

Турмуш қурган ёш эр-хотиннинг оилавий ҳаётга мослашиб, ўз рўзғорини йўлга қўйиши учун биз ота-оналар уларга тиргак бўлиб, тўғри маслаҳат беришимиз зарур, — дейди беш келиннинг қайнонаси Инобат КАРИМОВА.Бунда, айниқса, келиннинг фикри эътиборсиз қолмаслиги керак. Бу унинг бегона муҳитга мослашиб кетиши учун ёрдам беради.

Келинларим ишламоқчи эканини айтишганида уларга ҳам иш, ҳам оиладаги вазифаларини бирдек бажариши учун ўзим ёрдам берганман. Невараларим орасида қизиқиб, меҳр қўйиб онасининг касбини эгаллагани ҳам бор.

Карима АБДУЛЛАЕВА, уй бекаси:

— «Аёл кишининг асл қиёфаси қўлига пул тушганида намоён бўлади», деб бежиз айтишмаган. Ишлаб, пул топиш аёллар учун бир синов. Афсуски, ҳозир кўпчилик аёллар бу синовдан ўта олмаяпти. Яъни, ишлаш баҳонасида оиласидан узоқлашиб кетяпти, фарзанд тарбиясига эътиборсиз бўлиб, оиладаги ўрнини унутиб қўйяпти.

«Аёл ишламаса, жамиятда ўз ўрнига эга бўлмайди», дейишади. Фикримча, ҳар бир аёлнинг олдида турган биринчи вазифа, аввало, жамиятга керакли инсонларни вояга етказиш.

Келиним олийгоҳни тамомлаган, шундай бўлса-да, фарзанд тарбияси, уй юмушлари билан банд. Бўш вақти бўлганда ўзи ёқтирган бирорта машғулот билан шуғулланади. Бундай турмуш тарзи келинимнинг ўзига ҳам маъқул.

Саодат АБДУРАҲИМОВА, уй бекаси:

— Келин ишласа, иш баҳонасида рўзғор юмушларини ташлаб қўйиши, қўлида ортиқча пули бўлса, ўзбилармон бўлиб қолиши мумкин. Аёл киши турмуш ўртоғининг топганини ўз ўрнида сарфлай олса, шунинг ўзи етарли. Агар хотин эри билан тенг ёки ундан кўпроқ пул топса, оилада эркак кишининг ўрни йўқолиб, аёл устунлик қилишга уриниши мумкин.

Бир оилани билардим. Касб-кори, ҳунари йўқ ўғилга яхши жойда ишлайдиган қизни олиб беришди. Мана, неча йилдирки, оиланинг моддий таъминоти аёлнинг зиммасида. Айрим эркаклар аёлининг топганига ўрганиб қолади, кўпроғини талаб қилади. Агар шундай бўлса, бу оиланинг таназзулга юз тутганидан далолат.

Зарифа БЕКТУРДИЕВА, уй бекаси:

— Турмуш қургандан кейин ҳар бир қизни масъулиятли вазифа кутади. Улар болаликни, эркаликни тарк этиб, турмушнинг оғир синовлари, оила ташвишларига тайёр туриши керак. Оиланинг тинч-тотув, турмушнинг осуда кечишида аёлнинг катта ўрни бор. Ёш, ҳали тажрибасиз келиннинг елкасида шундай юк турганда унинг яна ишлашига қўйиб бериш тўғримикан? Келин қайнонасидан яхши уй бекаси ва умр йўлдош, меҳрибон она бўлиш сирларини ўрганиши керак.

Бир келиним бор, ишламайди. Аммо ажойиб уй бекаси. Хизматидан ҳаммамиз мамнунмиз. Ишлаганида эҳтимол уй ишларига ҳозиргидек уқуви бўлмас эди.

Келиноиланинг янги аъзоси. Ўзи улғайган муҳит ва яқинларини ташлаб келиб, янги уйнинг тартиб-қоидаларига мослашиш, ҳамманинг кўнглини топиб, илиқ муносабат ўрнатишмашаққатли вазифа. Фарзандни дунёга келтириб, уни яхши инсон қилиб вояга етказиш ҳам йиллар давомида меҳнат, ирода ва заҳмат талаб этади. Шуларнинг ўзи оила қурган аёлнинг елкасига масъулият юклайди. Орамизда уй-рўзғор юмушлари, фарзандлар тарбиясидан ортиб, жамиятимиз ривожига хизмат қилаётган аёлларнинг борлиги эса, кишини қувонтиради.

Таҳририятдан:

Сиз бу масалага қандай қарайсиз? Балки келиннинг ишлаш ёки ишламаслиги борасида янада жўяли ва асосли фикрингиз бордир? Бу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларингизни кутамиз.

Шаҳноза РАЖАБОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

🕔11:01, 04.12.2025 ✔113

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

Батафсил
Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

🕔15:45, 27.11.2025 ✔178

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

🕔15:55, 13.11.2025 ✔318

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

    Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

    ✔ 113    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

    Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 178    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

    Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

    Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 318    🕔 15:55, 13.11.2025
  • ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

    ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

    Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    ✔ 447    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

    Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

    Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

    ✔ 453    🕔 09:12, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар