Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.
Оксфорд университети мутахассислари тадқиқот ўтказиб, чап қўлининг кўрсатгич бармоғи номсиз бармоғидан узунроқ бўлган аёллар ўз жуфтига хиёнат қилишга мойил бўлишларини аниқлашди. Жами 474 нафар киши иштирок этган тадқиқот натижалари Biology Letters нашрида келтирилган.
Натижаларга кўра, хиёнат қилишга мойил бўлган хонимларнинг кўрсатгич бармоғи номсиз бармоғидан узунроқ бўлади. Бироқ эркакларда шунга ўхшаш боғлиқлик кузатилмаган.
Олимлар аниқлашича, бармоқлар узунлиги ўзаро муносабати аёллар жинсий гормони эстрогенлар даражасини акс эттирган.
Бу дунёнинг нариги бурчагидаги бир гуруҳ олимларнинг тадқиқот натижаси, холос. Уни қандай қабул қилиш, ишониш-ишонмаслик ҳар кимнинг ўзига тан.
Қадимги ҳикоятлардан бирида аёлининг хиёнатга йўл қўймаслик учун кажавага солиб, бошида кўтариб юрадиган эр ҳақида гап боради. Эри аёлни бошидан ерга қўйиб, егулик келтиришга кетганида аёл яна «нобоп иш»га қадам босади…
Юқорида келтирилган тадқиқотда олимлар аёлнинг бармоғи унинг феъли-саъжиясидан дарак беради, дейишибди. Балки бу фикр тажрибада иштирок этган аёллар учун ўринлидир. Аммо ҳар нафасида худди баҳор осмонидек товланиб-ўзгариб турадиган аёл зотининг тийнатидаги барқарор бир саъжияни аниқ тусмоллаш имкони бормикан?.. Баъзида аёл кишининг ҳатто ўзи ҳам нима хоҳлаётганини билмаган ҳолда унга ташқаридан ташхис қўйиш, ҳукм чиқариш қанчалик ўринли?
Бу – масаланинг бир томони.
Иккинчи ва мураккаб томони эса хиёнатларга бирёқлама, нохолис ёндашувдир. Бундай ҳолларда хиёнат ҳақида гап кетса, фақатгина аёл айбланади. Нега? Қарс бир қўлдан чиқармиди?
Шундай аёллар борки, улар хиёнатни ҳатто тасаввурига ҳам сиғдира олмайди. Яна шундай аёллар борки, уларнинг кирдикорини ҳеч қандай тадқиқот аниқлай олмайди. Улар қилни қирқ ёрадиган ҳар қандай олимни доғда қолдириб кетади. Нафақат бирров ўтказилган тадқиқот, балки бир умр бирга яшаган умр йўлдоши ҳам чув тушиб қолиши ҳеч гап эмас.
Аёл киши асли-наслида «тоза палак»ларга мансуб бўлса, ҳаёт синовларидаги турли тўфонлар уни йўлдан чиқара олмайди. Акс ҳолда, уни тўғри йўлда ушлаб туриш ҳам имконсиз. Ҳар бир аёл муҳтарам она, опа, сингил, рафиқа, фарзанд сифатида эркаклар эҳтиромида яшар экан, уларнинг нобоп йўлларга оғиб кетишига эҳтиёж қолмайди.
...яна ким билсин...
Фирдавс ШОМАНСУРОВ,
Жиззах вилояти
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔217
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔254
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔430
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил