Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилБунга қандай эришиш, луғат бойлигини ошириш мумкин?
Яна бир ўқув йили тугаб, фарзандларимиз аллақачон ёзги таътилни бошлаб юборишди. Хўш, улар таътилни қандай ўтказса, фойдали бўлади?
Қуйида хорижий тиллар бўйича мутахассис-педагог ёзги таътил давомида болаларнинг луғат бойлигини ошириш борасида керакли кўрсатмалар беради.
Агар хорижий тилни ўрганаётган ўқувчи етарлича сўз бойлигига эга бўлмаса, унинг учун чет тилида эркин мулоқот қила олиши муаммо бўлиб қолади. Луғат захирасини муттасил бойитиб бориш боланинг муомала салоҳиятини ривожлантиришга катта ёрдам беради.
Ўқувчилар грамматикани қанчалик яхши ўрганмасин, товушлар қанчалик яхши ўзлаштирилса ҳам, кенг маъноларни ифода этадиган сўзларсиз инглиз тилида сўзлашув бирон бир мазмунли тарзда амалга ошмайди. Шу сабабдан луғат бу тилни билишнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Бундай фаолият ўқувчиларнинг яхши тинглаши, гаплашиши, ўқиши ва ёзиши учун замин яратади. Шунинг учун сўз бойлиги захирасини самарали ошириб бориш хорижий тилни муваффақиятли ўзлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Инглиз тилидаги юз минглаб сўзларни ўз ичига олган луғатни ўргатиш аввалига жуда мураккаб кўриниши мумкин. Аммо ўқитувчи ўз мутахассислиги бўйича етарлича тажрибага эга бўлса, бу муаммонинг ечимини топа олади. Ўқувчилар ўрганган ҳар бир сўзни кўрсатиб бериши шарт эмас, баъзиларини шунчаки ёдда тутишлари керак. Шундай қилиб ўқувчиларнинг эҳтиёжлари ёки талаблари учун фойдалилиги ва тезлиги бўйича нимани ўргатиш ва ўрганишни танлаш жуда муҳимдир.
Сўз бойлигини орттириш усуллари сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
Таъриф бериш: таъриф аниқ эканига ишонч ҳосил қилиш лозим. Агар ишончингиз комил бўлмаса, боланинг луғати орқали текшириб кўриш, тўғри тушунганини текшириш учун саволлар бериш мумкин.
Таржима қилиш: агар бола биринчи навбатда ўз она тилини яхши билса, таржима қилиши тез ва самарали бўлади. Эсда тутингки, ҳар бир сўз тўғридан-тўғри таржимага эга бўлмаслиги мумкин.
Имо-ишора: бу, айниқса, ҳаракат феълларига яхши таъсир қилади ва у қизиқарли ҳамда эсда қоларли бўлиши мумкин. Ўқувчи учун бу усулнинг мақсади сўзни тасвирлаш учун ҳаракатлардан фойдалана олишдир.
Сўзнинг маънодош ёки зид маънолиларини топиш: ўқувчи аллақачон билган сўзларини ишлатиш, маъносини англаш учун самарали бўлиши мумкин. Бу усулни болаларга турли ўйинлар воситасида тушунтириш янада самарали бўлади. Масалан, доира ичига бир сўзни ёзиб, атрофига унинг маънодошларини топиб ёзиб чиқиш вазифаси қўйилади. Ёки бир нечта қоғозчаларга ёзилган сўзларнинг орасидан уларнинг антоним жуфтликларини ажратиб чиқиш талаб этилади.
Сўзларни нутқ жараёнидаги мисоллар воситасида ўргатиш: ҳар бир сўз ишлатилганда нутқнинг шу парчаси ҳақида ўйлаш ҳамда маъносини янада аниқроқ тушунтириш учун мисоллар келтириш зарур.
Ҳар қандай қийин сўзни ёзиб олиб нутқ парчасидан фойдаланишнинг босқичларини биргаликда қўллаш мумкин. Болалар янги сўзларни айтиб беришлари ва матн парчадан қандай самарали фойдаланишларини назорат қилиб бориш керак. Бу усул маънони аниқлаш учун парчага оид маслаҳатларни қидириш ва улардан фойдаланишнинг матнга асосланган жараёнида нутқни ва тинглашни ўз ичига олган қизиқарли усулдир.
Бундай усуллар хорижий тиллардаги янги сўзларни ўрганишда болалар учун ҳам фойдали, ҳам қизиқарли, ҳам эсда қоларли бўлади.
Қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда болаларга янги сўзларни қулай ва осон ўргатиш мумкин:
• Болаларингизга бир нечта сўз бирикмаларини беринг ва уларнинг маъноси ва талаффузини топиш кераклигини айтинг.
• Турли сўзлар ёзилган варақчалар тайёрлаб, болаларингиздан улардаги сўзларнинг ўқилиши ва таржимасини сўранг. Бу билан болалар сўзнинг шаклини ҳам айнан эслаб қолиб, бехато ёзишни ҳам ўрганиб бориши керак.
• Болаларингиздан бир гуруҳ сўзларни турли тоифаларга ажратишни сўранг. Масалан, ҳаво, денгиз, қуруқликдаги транспорт воситаларининг номлари рўйхати.
Бу ўйинни ўйнаш учун қоғозга нарса чизиб, устига сўз ёзасиз. Фарзандларингиз ўзларининг қоғозларидаги қутичага белгилашлари мумкин, агар у сиз ўқиган сўзнинг антонимини ўз ичига олган бўлса, шу нарсани эслатингки, улар эшитган сўзларини эмас, балки унинг антонимини белгилашлари керак.
Болаларни янги сўзлар билан таништириш ва луғат бойлигини янада оширишнинг самарали усулларини тадбиқ этишда ушбу тавсиялар сиз учун фойдали бўлади. Мазкур илмий асосланган усуллардан фойдаланиш фарзандингиз тилни тезроқ ўрганиши, сўзни тез эслаб қолиши ва шу осон ўрганиш усуллари ёрдамида инглиз тилида гапириш қобилиятини оширишга ёрдам беради.
Мадина НИЁЗМЕТОВА,
ўқитувчи
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.
БатафсилБугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил