Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЙЎЛАК ОХИРИГАЧА ЕТИШИ УЧУН ЯНГИ БУЙРУҚ КЕРАКМИ?

Тоза ҳавода яёв юриш, велосипедда учиш инсонга ўзгача кайфият бағишлаши маълум. Бу саломатлик учун ҳам кони фойда бўлиб, инсонни кўп хасталиклардан асрайди, иродани чиниқтиради. Айниқса, пандемия туфайли шаҳарда уч ойга яқин вақт давомида автобус ҳаракати тўхтатилди. Бу пайтда зарурат юзасидан кўчага чиққанлар пиёда юришни кундалик машғулотига айлантирди.

Мен ҳам Юнусободдаги уйимдан то Олой деҳқон бозори ёнидаги ишхонамгача бўлган масофани яёв босиб ўтишни одатга айлантирдим. Пойтахтимизнинг энг гавжум ва серқатнов йўлларидан бири бўлган Амир Темур шоҳ кўчаси. Бу йўл бўйлаб жойлашган Анҳор бўйлари, Шаҳидлар хотираси хиёбони, Тошкент телеминораси атрофидаги бетакрор манзаралар ҳар бир кишини ўзига мафтун этади. Шаҳрис­тон (Чинобод кўчаси чорраҳаси)дан то Кичик ҳалқа йўли ўтган кўприккача бўлган масофани ҳеч қийналмасдан босиб ўтасиз. Сабаби бу уч бекат оралиғида йўловчи ҳамда велосипедда юрувчилар орзусидаги йўлак қурилган. Соз, бир текис, қадам ташлаганда пойабзал ортиқча сирғалмайди. Аммо Юнусободгача бориши керак бўлган мана шу йўлак охиригача етмай, чала қолиб кетди.
Йўлак қурилиши керак бўлган жойлар ҳозир ўнқир-чўнқир, ғадир-будир, чанг-ғуборга кўмилиб ётибди. Бу йўлакнинг эгаси борми? Нега мутасаддилар ҳанузга қадар йўловчи ҳамда велосипедлар юриши учун зарур бўлган махсус йўлак қурилишини чўзиб келяпти?
Айбдорни изласангиз, бу ишга бевосита масъул ва жавобгар бўлган идоралар шаҳар ҳокимлигига, у ердагилар эса яна бошқа идораларга тўнкаса керак ҳойнаҳой? Аррани тўғри тортиб, йўлакни тезроқ охиригача етказишга жавобгар ташкилот эса ҳозирча топилмаяпти.
Мисол учун, ҳозир Юнусобод туман ҳокимлиги биносидан юқорида айтилган кўприккача бўлган масофада йўлак йўқ. Шаҳристондан то Юнусобод деҳқон бозорига қадар бўлган оралиқда ҳам бу ишни давом эттириш негадир қурувчиларнинг «эсидан чиқиб» қолган.
Мамлакат Президенти Тошкент шаҳридаги мавжуд кўчалар четида йўловчи ва велосипедда юриш учун махсус йўлаклар қурилиши лозимлигини ўз чиқишларида бир неча бор таъкидлаган эди. Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб шундай йўлак қурилишига ҳам ўша кезларда шаҳд-шиддат билан киришилдию, орадан сал фурсат ўтгач бу иш чала қолиб кетди. Ёки фақат «кўз тушадиган» жойлар қилиниб, гўё топшириқни «уддалашди».
Бундан йўловчи ҳамда велосипедда юрувчилар озор чекмоқда. Махсус йўлак бўлиши керак бўлган жойлар ўнқир-чўнқир, ғадир-будур. Йўловчи эмин-эркин, бемалол юришига халақит беради. Юнусобод бозоридан «Мега планет» савдо мажмуасигача бўлган масофанику айтмаса ҳам бўлади. Йўл четларида чиқиндилар уюб ташлаш доимий одатга айланган. Қизиғи, бундай аҳвол неча йилдан бери муттасил давом этиб келмоқда.
Йўловчилар ва велосипед учун махсус йўлакларни нафақат Амир Темур шоҳ кўчасида охирига етказиш, балки пойтахтнинг бошқа йўлларида ҳам бу ишни изчил давом эттириш фурсати аллақачон етган. Бу билан аввало одамларнинг соғлом турмуш тарзига муносиб ҳисса қўшилади, қолаверса шаҳар ҳавоси мўътадиллигини таъминлашда, автомашиналар ҳаракатини камайтиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

🕔09:12, 23.10.2025 ✔16

Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

Батафсил
1 октябрдан  нималар ўзгаради?

1 октябрдан нималар ўзгаради?

🕔15:41, 03.10.2025 ✔56

Ўзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.

Батафсил
Дунё бўйича  гўшт нархи  ошмоқда

Дунё бўйича гўшт нархи ошмоқда

🕔10:47, 11.09.2025 ✔126

Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар