Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Энди АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқарилмайди… ми?

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечилмоқда.

Энди АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқарилмайди… ми?

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи фаолиятини ўрганиши фонида айни шу янгилик айтилмоқда.
Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги «Нефть ва газ саноатининг молиявий барқарорлигини оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, нефть нархларининг глобал ўзгариши шароитида корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволи, заводнинг мавжуд технологик қувватлари, етказиб берилаётган хомашё нархлари, жумладан, маҳаллий нефть нархига ва 2020 йил 1 майдан кучга кирган биржа савдолари орқали нефть маҳсулотларини сотиш тартибига алоҳида ­эътибор қаратиш асосий масалалардан, дейилади «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати ахборотида.
Ишчи гуруҳ танишув жараёнида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилган. Маҳсулотларни ички ва экспорт бозорларида сотиш, хомашё базасини аниқлаш ва таъминлаш, лойиҳанинг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари, нефть нархидаги ўзгаришларнинг турли вариантлари бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек, заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳасини қайтариш масалалари кўриб чиқилди.
Заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш бўйича инвес­тиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида АИ-91, АИ-93, АИ-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш, шунингдек, Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда.
Ушбу хабар юзасидан «Xolis fikr» телеграм канали бир қатор саволларни ўртага ташлади: АИ-80 бензиндан воз кечилаётгани кимга фойдаю, кимга зиён? Нисбатан арзон ёнилғининг ишлаб чиқаришдан олиниши корхона ғазнасини тўлдиришга қаратилганми ёки истеъмолчилар манфаатлари ҳам инобатга олинганми?
«Ўзбекнефтгаз» АЖ вакилининг айтишича, АИ-80 ишлаб чиқаришдан олинишидан кўзланган мақсад истеъмолчилар учун сифатли бензин етказиб беришни таъминлашдир. Яъни бу ёнилғини ишлаб чиқаришга кетган вақт ва ишчи кучи қолган сифатли бензинларни ишлаб чиқаришга сарфланади.




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар