Давр нафаси      Бош саҳифа

БУЛАРНИНГ ҲАММАСИ ТИНЧЛИК ТУФАЙЛИ

Исм ҳам халқнинг миллий-маданий қадриятларидан бири.

БУЛАРНИНГ ҲАММАСИ ТИНЧЛИК ТУФАЙЛИ

Ота-она фарзандига орзу-ниятларини, оилавий анъаналарни ифода этадиган, ўз даврига, замонига мос исм қўяди.

Ҳозирги ёшлар орасида менинг адашларим йўқ. Мен Иккинчи жаҳон уруши даврида, қишлоғимизнинг аксар йигитлари қатори отам ҳам ҳарбий хизматга кетган йилда туғилганман. Уруш эртароқ тугаб, отаси қайтиб келсин, деган ниятда менга Тинчлик деб исм қўйишган. 1941 – 1945 йилларда туғилганлар орасида бу исм тез-тез учраб туришининг боиси шунда.

Бир ёшга тўлмасимдан отамдан «қора хат» келган. Машъум уруш туфайли ота меҳридан бебаҳра улғайган миллионлардан бириман. Улғайдим дейману, аммо у замонларда болалар, айниқса, отасиз болаларга улғайиш осон кечмаган. Ҳамма нарса фронтга жўнатилиб, бир бурда зоғора нон топиш машаққат бўлган давр отаси борларни ҳам аямаган, албатта.

Урушдан кейинги йилларда, ҳатто, 60-йилларда ҳам ҳамманинг қорни тўқ эмас эди. Рўзғор тебратиш қийин, айниқса, биз каби боқувчисидан айрилган оилалар турмуши жуда ночор эди.

Ҳаётим ва меҳнат фаолиятимнинг катта қисми эски тузум даврига тўғри келди. Эсимни танибманки, далада меҳнат қилдим. Деҳқончиликда мен қилмаган иш ҳам, тортмаган заҳмат ҳам қолмади. Оддий кетмончиликдан хўжалик раҳбарлигигача бўлган барча ишда ишладим.

Мустақиллик даврида туғилиб ўсган ёшларимиз ўтмишда биз кўрган қийинчиликларни кўрмаган, кўрмасин ҳам илоё! Аммо Президентимиз айтганларидек, «Ким эдигу ким бўлдик?» деган ҳаётий саволни ўз-ўзимизга бериш бугунги бахтиёр кунлар, фаровон турмушнинг қадрига етмоқ учун ҳам жуда керак.

Шукрки, бугун халқимиз тинч-осойишта, тўкин-сочин ҳаёт кечирмоқда. Тараққиёт, фаровонлик фақат тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва тотувлик ҳукм сурган юртда барқарор бўлади. Халқимизнинг «Бир кун жанжал бўлган жойдан қирқ кун барака кўтарилади», деган ҳикмати ҳам бежиз айтилмаган.

Юртимизда тинчлик барқарор бўлгани боис ҳаётимизнинг барча жабҳасида илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган оламшумул ўзгариш ва янгиликлар рўй бермоқда. Одамларнинг турмуш фаровонлиги ошиб, шаҳару қишлоқларимиз тобора обод ва кўркам бўлиб бормоқда. Бу янгиланишлардан фуқаро сифатида ҳуқуқ ва манфаатларим таъминланаётгани, деҳқон сифатида ерга, меҳнатга муносабат ўзгаргани мени ғоят қувонтиради. Истиқлолимизнинг дастлабки кунларидаёқ Президентимиз деҳқон ер эгаси, мулк эгаси бўлсин, шу орқали қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш керак, деган вазифани қўйди ва буни ҳеч кимга озор етказмай, босқичма-босқич амалга оширди.

1993 йилда фарзандларим билан «Жонибек ота» фермер хўжалигини ташкил этиб, пахтачиликда ҳосилдорлик 23 центнер бўлган майдондан 40 центнергача хирмон кўтаришга муваффақ бўлдик. Ғаллачиликда бу кўрсаткични 39 центнердан 60 центнерга етказдик.

Ўтган йили фермер хўжалиги раҳбарлигини ўғлим Ботирга топширдим. Катта ўғлим Зокир ўзининг «Чаманзор-Зафаробод» фермер хўжалигини ташкил этиб, мустақил ишламоқда. Ота сифатида бундан қувонсам, фуқаро сифатида чексиз фахрланаман.

Меҳнатимиз самарасини, аввало, оиламиз, шу заминда меҳнат қилаётган инсонлар кўрмоқда. Давлатга пахта, ғалла сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажариб, олаётган даромадимиз ҳисобидан замонавий уй-жой кўтардик, қўша-қўша машинали бўлдик. Ўғлим Шокир қишлоғимизда қурилган намунавий уйлардан бирини олди.

Ҳалол меҳнат, эл-юртга наф келтиришни давлатимиз муносиб қадрламоқда. Мустақиллик йилларида минглаб юртдошларимиз қатори менинг ҳам меҳнатим қадр топди. Президентимиз фармонига мувофиқ 1993 йилда ­«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» фахрий унвони, 1998 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирландим.

Буларни мақтаниш учун эмас, аксинча, юртимизда фаровон турмуш учун яратилаётган имконият ва шароитлардан мамнунлигим, деҳқонлигимдан фахрланиб айтяпман. Ахир, 25 йил аввал буларни орзу қилиб бўлармиди? Бугунгидай фаровон ҳаётни, деҳқон ўз меҳнати самарасидан тўлиқ баҳраманд бўлишини, ҳатто, тасаввур ҳам эта олмаганмиз-ку!

Ким эдигу ким бўлдик, деган саволни эшитганимда ҳар гал мана шу фикрлар хаёлимда жонланаверади.

Тинчлик БЕРДИБЕКОВ,

Жиззах вилояти

Зафаробод тумани

o:p>




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔7

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 10    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 7    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар