Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ВАҲИМА ЁКИ ЭҲТИЁТКОРЛИК

 Бизни нима қутқариб қолиши мумкинлигини биласизми? 

ВАҲИМА ЁКИ ЭҲТИЁТКОРЛИК

Бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. 15 март куни юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди.
18 март соат 21:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида 15 март куни ўтказилган брифингда ушбу касаллик кенг тарқалиб кетмаслиги учун кўриладиган профилактик чора-тадбирлар айтиб ўтилди. Хусусан, мамлакатимизда турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. 16 мартдан Ўзбекистон ҳудудига кириш ва чиқиш вақтинча тўхтатилди. Ўзбекистон фуқароларининг юртимизга олиб келиниши эса давом этади.
2020 йилнинг 16 март кунидан Ўзбекистон Республикасидаги барча таълим муассасалари, жумладан, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, олий ўқув юртларида (давлат ва нодавлат бўлишидан қатъи назар) таътил эълон қилинди. Бу таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ҳамда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш мақсадида эълон қилинди.

Ўқитувчилар ота-оналар билан ҳамкорликда телефон ёки интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга таътил пайтида билим олишлари учун тавсиялар бериб боришлари сўралади.
Маълумот учун, ўқувчиларга қўшимча манбалар сифатида Edu Market (https://edumarket.uz), Eduportal (http://eduportal.uz), «Kitob.uz» (http://www.kitob.uz), Online maktab (http://www.online-maktab.uz), «Maktab.uzedu.uz» (http://maktab.uzedu.uz/) каби таълим ресурслари ва «Utube.uz» (https://utube.uz) ресурсидан ҳам фойдаланишлари тавсия этилади.

Коронавируснинг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчиликда пайдо бўлган муҳим саволларга 17 март куни соҳа мутахассислари жавоб беришди. 
Хусусан, ўқувчиларнинг навбатдан ташқари таътилга чиқарилиши, таътил пайтини қандай ўтказиш, бу даврда мактаб маъмуриятининг вазифаси ҳақидаги саволларга халқ таълими вазири Шерзод ШЕРМАТОВ жавоб берди: 

Ўқувчилар мазкур таътилни қандай 
ўтказади? 

— Ўқувчиларнинг таътил пайтида билим олиши учун ўзбек ва рус тилларида видеодарс машғулотларини тайёрлаш ва уни тасвирга олиш бўйича соҳа ходимларидан иборат ташкилий-­ижодий гуруҳ тузилди. Ҳозирда видеодарсларни тасвирга олиш ишлари бошланди. Видеодарс­лар тайёр бўлганидан кейин телевидение ва Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари (@uzedu) ва расмий веб-сайтларида (www.uzedu.uz), электрон ахборот порталлари (Online maktab) орқали ҳам намойиш этиб борилади.
Видеодарслар тайёр бўлгунга қадар Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази тажрибали ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчиларга таътил пайтида уйда мустақил тарзда таълим олишлари учун намунавий дарс тав­сия­ларини ишлаб чиқди. Ҳозирда мазкур тавсиялар Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтига (www.uzedu.uz) жойланмоқда.

Ўқитувчилар таътилга чиқадими?

— Махсус комиссия йиғилишининг қарори билан, умумий ўрта таълим муас­сасалари ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларга ўқувчилар учун қўшимча эълон қилинган таътил даврида навбатдан ташқари меҳнат таътилини бериш имконияти яратилган.
2019/2020-ўқув йили учун режалаштирилган таътил (21 мартдан 27 мартгача) даврида кўзда тутилган педагогик юкламалар педагоглар томонидан ўрнатилган тартибда ойлик иш ҳақлари сақлаб қолинган ҳолда масофадан туриб бажарилиши мумкин бўлади.
Масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассасаси ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини самарали сақлаш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида қуйи­даги лавозимларда ишловчи ходимлар ўз фаолиятини иш жойида амалга оширади: директор, директор ўринбосарлари, хўжалик ишлари мудири, психолог, ёшлар етакчиси, фаррош, қоровул.
Ота-оналардан яна бир нарсани илтимос қилган бўлардик: имкон борича болаларимизни одамлар кўп йиғиладиган жойлардан ҳимоя қилсак, яхши бўлади. Шунингдек, фарзандларнинг онлайн дарсларни ўз вақтида ўзлаштириб боришларини назорат қилиш керак. 

Бугуннинг энг муҳим саволларига мутахассислар жавоб берди 

Фуқароларнинг мазкур вирус хавфи пайтидаги саломатлик билан боғлиқ саволларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат ОТАБЕКОВ жавоб берди: 

Касалликнинг илк бергилари нимадан иборат? 

– Коронавирус касаллиги қуруқ йўтал клиник белгисига эга. Қуруқ йўтал оғиз бўшлиғининг қуриши билан боғлиқ. Демак, биз оғиз бўшлиғини ҳўл ҳолатда ушласак, ўша вирусни оғиз бўшлиғидаги тўқималар орқали ичкарига киришига йўл қўймаймиз. Оғиз ва бурнимизни тез-тез чайиб турадиган бўлсак, буни фақат фойдаси бор. Ошқозонга тушган вирус ошқозон кислотасида нобуд бўлади.

Вирусдан ҳимояланиш учун нималар
тавсия этилади? 

– Юқумли касалликлар профилактикаси мақсадида антивирус дориларни ва антибиотикларни ичиш умуман тавсия этилмайди. Бу каби дориларни тавсия қилиш (ҳар хил иммун тизимини кўтарадиган дорилар) умуман нотўғри. Иммун тизимини кўтарадиган дорилар вирусга қарши ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас.
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган айрим даволаш усуллари умуман нотўғри. Сувга уксус аралаштириб ичиш оғиз бўшлиғини баттар яллиғлаши ва вирус кириш мумкин бўлган жойнинг пайдо бўлишига олиб келади. Саримсоқ пиёзни истеъмол қилиш мумкин. Лекин бир жиҳатга эътибор бериш керак. Саримсоқ пиёз бир вақтнинг ўзида ҳам антибактериал, ҳам антивирус препарат эмас. Шундай экан саримсоқпиёзни бошқа кўкатлар билан аралаштирган ҳолда истеъмол қилиш мумкин.
Ўз тасдиғини топмаган ва номутахассислар томонидан билдирилган маълумотларга ишонмасликни сўраймиз.

Шу тизимда ишлаётган тиббиёт
ходимларига қўшимча ҳақ тўланадими?

– Бу масала ҳозирда кўриб чиқиляпти. У ҳақдаги батафсил маълумот кейинчалик эълон қилинади.

Олий таълим тизимидаги чора-тадбирлар ҳақида саволларга Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Инъомжон МАЖИДОВ жавоб берди: 

Контракт тўлаш муддати узайти­риладими?

– Ҳозирча бунга эҳтиёж йўқ. Эҳтиёж бўлса, масала кўриб чиқилади.

ОТМ ўқитувчилари таътилга чи­қадими?

– Ҳозирда уларнинг эллик фоизи таътилга чиқарилди. Қолганлари яна галма-галдан таътилга чиқарилиши назарда тутилган.

Талабалар нега вилоятларга жўнатиляпти?
Улар орасида ҳам вирусга чалинганлар
бўлиши мумкинку?

– 16 мартдан навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Таътилга чиқиш тартиби бор ва талабалар ўша белгиланган тартиб бўйича таътилга чиқади. Ҳозирги вазиятни талабаларнинг таътилга чиқариб юборилди дейилиши унчалик тўғри эмас. Уларнинг таътилга чиқишига кўмаклашиляпти.

Коронавирус инфекциясининг ўзига хос жиҳатлари ҳақидага саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати респуб­лика маркази бош шифокори Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди:

Ўзида касаллик аломатларини сезган киши
нима қилиши керак? 

— Фуқаро ўзида касаллик белгиларини сезса (тана ҳароратининг ошиши, томоқ қуриши ва қуруқ йўтал ҳамда касаллик аниқланган фуқаролар билан мулоқотда бўлганлик), телефон орқали шифокорга мурожаат қилиши зарур. Шифокор унга тиббий ёрдам етиб боргунича нима қилиши кераклиги ҳақида маслаҳат беради. Яъни унгача фуқаро ниқоб тақиб, оила аъзоларидан алоҳида ҳолда бўлиб туриши керак. Хонани тез-тез шамоллатиб, ўз буюмларини ажратиши керак. Шифокор етиб келгач, уни тегишли шифохонага олиб боради.    

Фуқаро ўзини шу касалликка чалинмаганига
ишончи ҳосил қилиши учун текширтириши
мумкинми?

– Бу махсус тиббий текширувни талаб қилгани учун оддий ҳолатда унга ҳожат йўқ. Агар фуқарода касалликнинг бирон белгилари аниқланса ёки касалликда гумон қилинса, албатта текширув ўтказилади. Лекин барча фуқаролар одатдаги ҳолатда текширтирмоқчи бўлса, инфекционист ҳамда терапевт шифокор кўригидан ўтиши мумкин.

Шу вирусга чалиниб тузалган кишилар
яна вирусга чалинадими?

– Бундай ҳолат амалиётда ҳали кузатилмаган.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔268

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔428

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔423

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 268    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 428    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 423    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 547    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 694    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар