Сўнгги икки йилда 50 та ҳолатда беморга малакали тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатмаганлиги, 24 та ҳолатда даволаш ишларини нотўғри олиб борганлиги, 13 та ҳолатда жарроҳлик операциясини ўтказмаганлиги ёки нотўғри ўтказганлиги, 7 та ҳолатда касалликни барвақт аниқлаш чорасини кўрмаганлиги учун тиббиёт ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.
Ушбу маълумотлар Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилган. Бу ҳақда Бош прокуратурага асосланиб «Халқ сўзи» онлайн нашри хабар берди.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишга, аҳолига сифатли тиббий хизматдан тўлақонли фойдаланиш имконини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, 2018 йилда тиббиёт соҳасига 9,3 трлн. сўм ажратилган бўлса, жорий йилда ажратилган маблағ миқдори 12,1 трлн. сўмни ташкил этган ёки 30 фоизга ошган. Келаси йил ҳам соҳага ажратилаётган маблағни 23 фоизга ошириш режалаштирилди.
Бироқ соғлиқни сақлаш соҳасида кузатилаётган айрим камчилик ва нуқсонлар, тизимда коррупция ҳолатлари мавжудлиги хайрли ишларга соя солмоқда.
Йиғилишда репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, айниқса, туғуруқ комплексларда йўл қўйилаётган тамагирлик ва бошқа суистеъмолчиликлар танқид остига олинди.
Тиббиёт муассасаларини давлат ҳисобидан дори-дармонлар, тиббий буюм ва жиҳозлар билан таъминлашда бюджет маблағларини самарасиз совуриш, ўзлаштириш ва суиистеъмолчилик ҳолатлари тиббий хизмат сифатини оширишда кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётганлигига Бош прокурор алоҳида тўхталди.
Мисол учун, «Ўзмедимпекс» давлат корхонаси мансабдор шахслари хориждан «ампицилин», «цефазолин», «цефтриаксон» ва шу каби бошқа дориларни бир неча баробар қиммат нархда сотиб олиб, 9,3 млн. АҚШ доллари ва 4 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани, айтиб ўтилди.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔112
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔94
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔117
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил