Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БОЛАГА ҚАНОТ БЕРИНГ

Донишмандлардан бири «Ҳар ким ўзи қидираётган нарсани топа оладиган кайфиятда яшасин», деган экан. Назаримда, бу ҳикмат таълим олаётган фарзандларимизнинг ҳаётдаги асл руҳий-маънавий ҳолатини акс эттирса керак.

Бугун ёшларимиз ҳақида турли фикрлар эшитяпмиз. Айрим ота-оналар ёшларнинг таълим-тарбиясидан қониқмаётганини гапиришади. Уларнинг хулқ-одоби, ўқиши, тарбияси ҳақидаги салбий тавсифларни ўша ёшларимизнинг ўзи қандай қабул қилади? Шубҳа йўқки, улар бундай гапларни эшитишни ҳам, эшитиб қолишни ҳам ёқтиришмайди. Тўғрироғи, эшитавериб зада бўлиб кетганлари ҳам бор. Ёшлар, айниқса, ўсмирлик ёшидагиларга ўзлари ҳақидаги танқидий фикрлар жуда ёмон таъсир қилади. Ҳатто, бу аянчли оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.
Бундай пайтларда уларга тўғри ва самарали муносабат кўрсатишнинг бирдан бир йўли – мотивация. Унинг ютуқларини кўрсатиб, эътироф этиб, яхши гап, самимий муносабат билан истиқболдаги катта ютуқларга руҳлантириб туришдир. Биргина мисол, машҳур сўз устасининг фарзандни уйқудан уйғотиш борасидаги бизнинг ва бошқаларнинг ёндашувимиз ҳақидаги латифаси ҳаммага яхши маълум бўлса керак...
Ҳа, чиндан ҳам, биз фарзандларимизни кўпроқ улардаги нуқсон-камчиликларни ошкор қилиш билан тарбияламоқчи бўламиз. Уларнинг ютуқларини эътироф этиш тарбиядаги номақбул усул, бу болани талтайтириб юборади, деб ҳисоблаймиз. Лекин бундай қараш ҳамиша ҳам ўзини оқлайвермайди. Салбий сўзлар, уришиш, жеркиш билан боланинг қанотини қирқмаслигимиз, аксинча, болага қанот бериб, кези келганда ютуқлари билан ғурурланишни ҳамда уларни янада кўпайтириб боришни ҳам эслатиб туриш зарур.
Ота-она оилада, ўқитувчи ва мураббий эса таълим муассасасида болани фақат салбий жиҳатларини гапираверса, бундай боладан бирон интилиш чиқиши қийин. Бу, айниқса, ўтиш ёшидаги болани қўрс ёки «ичимдагини топ» қабилидаги писмиқ инсонга айлантириб қўйиши ҳеч гап эмас.
Яхши, мулойим ва чиройли сўзнинг таъсири катта эканини ҳамма билади. Лекин негадир таълим-тарбия жараёнида ҳамма ҳам шундай усулдан фойдаланишни уддалайвермайди. Катталар ёшларга жаҳл қилиш, бақириш, уришиш, тўполон қилиш ўрнига меҳр билан муносабатда бўлиб, ҳамма нарсани ётиғи билан тушунтирса, ортиқча эҳтиросга ўрин қолдирмаса, энг муҳими, қилаётган иши тўғри-нотўғрилигини ўзи англаб етса, назаримда, бу борада анча ижобий натижага эришиши мумкин.
Мактабда дарсини жуда ёмон ўзлаштираётган ўқувчига: «бугун сенда анча ўзгариш бор. Интилишинг яхши. Яна озгина ҳаракат қилсанг, ҳаммадан зўр ўқийдиган ўқувчига айланасан», деган ёндашув қилинса, энг ўзлаштириши паст ўқувчида ҳам озгина бўлса-да, уддалай оларканман, менинг ҳам қўлимдан келаркан, қабилидаги ишонч пайдо бўла бошлайди. Устоз-мураббийнинг ўқувчига берадиган энг катта ёрдами ҳам шу аслида. Ўқувчида ўзига мустаҳкам ва тўғри ишонч шакллантирилса, бошқа ишлар унча қийин бўлмайди.
Боланинг кўнгли гулдай нозик. Уни таҳқир ва ҳақорат билан озиқлантириш мумкин эмас. Фақат самимият, меҳр, тушуниш, қалбан яқинлик, ўрни келганда рағбатлантириб туриш, ҳар қандай кичик муваффақиятини ҳам кўриб, эътироф этиб бориш уни катта марраларга етаклайди.

Матлуба МАТҚУРБОНОВА,
Қўшкўпир туманидаги 1-сон 
ихтисослаштирилган мактаб-
интернати олий тоифали ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

🕔11:01, 04.12.2025 ✔128

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

Батафсил
Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

🕔15:45, 27.11.2025 ✔189

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

🕔15:55, 13.11.2025 ✔328

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

    Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

    ✔ 128    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

    Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 189    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

    Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

    Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 328    🕔 15:55, 13.11.2025
  • ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

    ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

    Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    ✔ 457    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

    Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

    Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

    ✔ 464    🕔 09:12, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар