Етти кун      Бош саҳифа

Аҳоли фойдасига ҳал этилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда ҳудудий тузилмалари жорий йилнинг

1-ярмида истеъмолчилар шикоят ва аризаларининг 91,7 фоизини ижобий ҳал этилишига кўмаклашди.

Бу ҳақда федерация фаолият якунларига бағишланган навбатдаги кенгаш йиғилишида хабар берилди. Ўтган олти ой давомида фуқаролардан жами 5392 мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 4946 таси ижобий ҳал этилган.

— Мазкур ариза ва мурожаатларнинг катта қисми табиий газ таъминоти (29,8 фоиз) ҳамда  савдо (21,5 фоиз) соҳасига оид, — дейди федерация кенгаши раиси Ж.Саримсоқов. — Шунингдек, электр таъминоти (15,9 фоиз), коммунал хизмат кўрсатиш (3,3 фоиз), сув таъминоти (3,5 фоиз), транспорт хизмати (1,6 фоиз), алоқа тармоқлари (2,1 фоиз), соғлиқни сақлаш тизими (1,6 фоиз)га тегишли мурожаатлар ҳам бор. Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 2,1 миллиард сўмдан зиёд  етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Таъкидланишича, турли ёшдаги 11 мингга яқин истеъмолчи иштирокида  пластик карталар орқали савдо қилиш ва хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказилиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида маълумот тегишли органларга тақдим этилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар