Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Республикаси
адлия вазири Русланбек ДАВЛЕТОВ фейсбукдаги саҳифасида «Биз халқнинг оғирини енгил қилишда оммавий ахборот воситаларига суянамиз» сарлавҳаси остида ўз фикрларини баён қилди.
«Ҳар қандай жамиятни кемирувчи коррупция, таниш-билишчилик, «қора иқтисодиёт» ва бошқа шу каби салбий ҳолатларни фош этишда оммавий ахборот воситаларининг роли беқиёс эканини рад этиб бўлмайди, – дея қайд этган вазир. – Ҳар бир мансабдор ОАВга муносабат давлат сиёсатига муносабат эканини чуқур англаши лозим. Ҳеч қайси давлат органи ўз ходимларининг ҳар қадамини тўлиқ назорат қила олмайди. Бизнинг эътиборимиздан четда қолаётган муаммолардан ўз вақтида огоҳ бўлиб, уларни бартараф этишга зудлик билан киришишимиз эса фаолиятимиз муваффақиятининг гаровидир. Шундай экан, муаммолар ҳақида вақтида аниқ ва тўғри сигнал бериб турган журналистлар ва бошқа жамоатчилик вакилларидан миннатдор бўлишимиз лозим.»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 22 ноябрь куни ўтказган селектор йиғилишида мансабдор шахсларнинг ОАВга муносабати масаласига алоҳида эътибор қаратган эди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил