Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилТўғри йўлни йўқотганлар жазони ижро этиш муассасаларида эканининг ўзи оғир, албатта. Аммо қандай ва қанақа бўлмасин, уларнинг бари аввало инсон. Ҳар бирининг қадри, шаъни, ҳуқуқ ва манфаатлари бор. Ва бу ҳам доимо давлатимиз эътиборида.
Миллий қонунчилигимизга бу йўналишда ўзгартишлар киритилди. Жорий йил 5 сентябрда кучга кирган «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун асосида озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янгиликлар жорий этилди, дея хабар берди ЎзА.
Унга кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Шунингдек, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Яъни қонуннинг 511-моддаси билан озодликдан маҳрум қилинган, жазо муддатини манзил-колонияларда ўтаётган шахсларга пенсия тўлаш ҳуқуқий мустаҳкамланди. Унга мувофиқ, манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза муассаса маъмурияти орқали манзил-колония жойлашган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига топширилади. Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими томонидан тегишли пенсия суммаси маҳкумларнинг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил