Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОна сути – чақалоқ соғлом униб-ўсиши ва ақлий салоҳияти шаклланиши, яъни бош мия ривожланишида муҳимдир. Тиббиётда исботланган статистик таҳлилларга кўра, она сути билан озиқлантириш ҳар йили дунёда 20 минг аёлнинг кўкрак саратони ёки тухумдон саратони туфайли ҳаётдан кўз юмишининг олдини олишга ёрдам беради.
Давлатимиз раҳбари 2019 йил 23 октябрь куни имзолаган «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги қонун болаларни тўғри озиқлантиришга қаратилган муҳим ҳуқуқий асос яратди.
Эндиликда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданий-кўнгилочар муассасалар, шунингдек, автовокзал, аэропорт ва темир йўл вокзалларида махсус ажратилган жойлар ташкил этилади. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, шунингдек, рекламани тайёрловчилар ва тарқатувчилар фаолиятига оид чекловлар ўрнатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишмасдан гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланишига доир илмий тадқиқотларни молиялаштиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар тўғрисидаги рекламаларни оналар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида тарқатиш тақиқланади.
Қонунда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш, сақлаш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария ҳолати, сифати ва хавфсизлигига оид қатор талаблар белгиланган, дейилади ЎзА эълон қилган мақолада.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил