Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбек кинорежиссёрлари Авлоний ҳақида атрофдаги «тарихчи қозилар», «афсоначи чоллар» гапларига ишонмай, асосли манбаларга таяниб кино олмоқда.
Айни кунларда «Авлоний» фильмини суратга олиш жараёнлари қизғин паллада. Юз йил олдинги даврга қайтиб, лекин бугунги талабларга мувофиқ ижод қилаётган режиссёр ва жамоанинг иши авжида.
Ушбу картинага Музаффар Эркинов режиссёрлик қилмоқда. Ёзувчи Тоҳир Маликнинг «Қалдирғоч» асари мазкур фильм сценарийси учун асос бўлган.
«Беш-олти китоб ўқиш билан тарихий фильм яратиб бўлмайди. Режиссёр гўёки вақт туйнугидан ўтиб, мозийда яшай бошлаши керак. Кейин эса ижодий гуруҳ аъзоларини бирма-бир замонасидан узиб, қадим ўтмиш бағрига кўчириши зарур. Ана шундагина томошабинни картинадаги воқеаларга ишонтириш мумкин».
Фильм воқеалари ўтган асрнинг сиёсий зиддиятларга тўла илк чорагида юз берган. Аниқроқ айтсак, Абдулла Авлонийнинг 1919 йили Афғонистонга элчи қилиб юборилиши, сафар таассуротларига қурилган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил