Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилҚишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти томонидан энергия ва ресурстежамкор картошка ковловчи техника ишлаб чиқилди.
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази матбуот хизмати маълум қилди.
Янги КК-2 энергия ва ресурстежамкор картошка ковлагич картошкани кам шикастлаб, тўлиқ ковлаб олишга қодир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги техника асосан қишлоқ хўжалигида картошка етиштиришга ихтисослашган деҳқон ва фермер хўжаликларига мўлжалланган.
Мазкур ишланма бўйича 2018 йилда «Ўзбекистон шароитида картошка йиғиштиришни механизациялашнинг илмий-техникавий ечимлари» мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси муваффақиятли ҳимоя қилинди. Ҳозирда буюртма бўйича КК-2 энергиятежамкор картошка ковлагичнинг саноат нусхасини тайёрлаш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил