Етти кун      Бош саҳифа

«Умра – 2019» зиёрати яна арзонлашди

Жорий йил Умра мавсуми учун сарф-харажатлар сметаси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ ўтган Умра сафари тўловидан 150 минг сўм арзонлаштирилган. Зиёратчилар 11 миллион 450 минг сўм тўлаб муборак зиёратни амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган «Умра – 2019» мавсуми бўйича брифингда маълум қилинди.

Мамлакатимизда мўмин-мусулмонлар ўз ибодатлари, диний маросимларини эмин-эркин адо этиб, ҳар йили минг­лаб юртдошларимиз Ҳаж ва Умра ибодатларига қатнашиб келмоқда. Фуқароларимизнинг муқаддас зиёратни адо этиши учун Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича чекловлар олиб ташлангани фуқароларимизни янада қувонтирди.

Авваллари фуқароларимиз Умра сафарига бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди. Эндиликда ортиқча оворагарчилик ва югур-югурларга барҳам берилди.

Ўтган йилдан буён зиёратчиларимизга Мадина шаҳрида «Масжидун Набавий»дан 50 метр узоқликда жойлашган беш юлдузли «Пулман Зам-зам», Макка шаҳрида эса «Масжидул ҳарам»дан 600-650 метр узоқликдаги тўрт юлдузли «Аброж ал-Кисва» меҳмонхонаси хизмат кўрсатмоқда.

Жорий йил сентябрь ойидан бошлаб Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги томонидан ҳар бир зиёратчи учун қўшимча 132 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилмоқда. Келишувга кўра, мазкур қўшимча маблағ Умра зиёрати учун жорий йил ноябрь ойидан бошлаб тузиладиган кейинги шарт­номада қўшилиши белгилаб олинди.

Шунингдек, Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкорлар томонидан ўзбекистонлик зиёратчиларни кутиб олиш ишлари ниҳоясига етган ва улар учун барча шарт-шароитлар ҳозирлаб қўйилган.

Жумладан, ҳар бир зиёратчи учун тўланадиган маблағ ичида Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмий визаси, Тошкент – Жидда – Тошкент йўналиши бўйича авиачипта, Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона, таомлар, сархил мевалар, ширинлик ва салқин ичимликлар қамраб олинган. Шунингдек, 24 соатлик бепул тўлиқ тиббий хизмат, мамлакатимиз рамзлари туширилган махсус нимча ва сумка, Умра қўлланмаси (китоби), бейжик, қўл тасмаси, вакцина, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритил­ган. Зиёратчиларимиз учун меҳмонхоналарда юқори даражадаги сервис хизмати йўлга қўйилади.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔33

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 33    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар