Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилКун келиб оёқ остидан унга қулдек энгашиб олишингизга сизни у мажбур қилиши мумкин
То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,
То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас,
То зулму ситам жониға бедод ўлмас.
Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас...
Ҳазрат Алишер Навоий бобомизнинг ушбу сатрларини такрор-такрор ўқир эканман, яқинда интернет орқали тарқалган, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилган дабдабали тўй маросими, унда келин-куёвнинг устидан кузги хазон япроқлари янглиғ сочилаётган пулларни кўриб ёқа ушладим.
Бу нима?
«Ҳавас қилувдик...» – деб жавоб беришади.
Йўқ! Бу ҳавас эмас! Бу ҳирсу ҳавас. Сизнинг ҳавасингиз ёнига ҳирс сўзи ёзилмоғи керак. Навоий ҳазратлари айтганидек «ҳирсу ҳавас хирмани», «нафсу-ҳаво қасри». Сизнинг ниятингизга ҳирс ва нафс аралашган.
Аслида олижаноб инсонларнинг олижаноб фазилатларига ҳавас қилинади. Аслида ҳалол меҳнат қилиб топганини, ўзидан ортганини муҳтожларга, беморларга, боқувчисини йўқотганларга, олий ўқув юртларига контрактга ўқишга кириб, пулини тўлашга «қўли калталик» қилаётганларга, истеъдодли болаларни чет элларга спорт беллашувига боришига ҳомийлик қилганларга ҳавас қилинади.
Тўй – муқаддас маросим. Тўй кўпчиликники. Тўйнинг эгаси сиз бўлишингиз мумкин. Аммо, у кўлами ва таъсир доираси бўйича юзлаб одамларнинг иштироки, дийдорлашуви, хурсандчилиги, меҳр ва оқибатининг тажассумидир.
Тўй сиз шахсан бир киши билан ўтказадиган шакаргуфторлигингиз эмас. Тўй қадим қадрият. Уни сиз ўйлаб топганингиз йўқ. Унинг мақсадию мазмунига янгилик киритишга ҳаққингиз йўқ. «Пулим кўплигини бир дўсту душманимга кўрсатиб қўяйин» – дейсиз.
Атрофда сиздан юз баробар пули кўп, аммо сахий одамлар борлигини биласизми?
Атрофда сиздан минг баробар пули кўп, аммо ақл билан ишлатаётган, топганини эзгуликка йўналтирган, оламшумул ғояларга сарфлаётган одамлар борлигидан хабардормисиз?
Билмасангиз билиб қўйинг. Улар топган пулларингизни келин-куёвнинг бошидан сочаётганингизни кўрибоқ сиздан ихлоси қайтади. Шу ҳолатингиз билан сиз замондан орқага қолганлигингизни ошкор этиб турибсиз. Чунки, атрофда катта даромад қилиб минглаб иш ўринлари яратаётган азаматлар бор. Атрофда сиз бир қўшиқчининг бошидан сочаётган ўша икки, уч миллион билан бизнес бошлаб, бир-икки йилда юз миллионлаб фойда келтираётган тиниб-тинчимаслар бор. Бу хурмача қилиқларингиз уларнинг ғашини келтиради.
Гап ош беришингиз, одамларга дастурхон ёзганингиз ҳақида эмас, ортиқча дабдабабозлигингиз ҳақида бормоқда.
Сизнинг бемор қариндошингиз йўқми?
Ишсиз юрган укангиз, жиянингиз, моддий етишмовчилик туфайли оиласи нотинч опангиз ёки синглингиз йўқми?
Ётиб қолган маҳалладошингизнинг ёстиғи тагига ҳеч кимга билдирмай дорисининг пулини ташлаб кетолдингизми?
Йўқ!
Атрофдаги соф ақл-идрокли одамларнинг энсасини қотирадиган яна бир хунук манзара – ёш болаларни оёқ остидаги сочилган пулларни териши... Улар гўдаклар, қайсисидир оёқлар остида йиқилиб йиғлаган, қайсинидир қўлчасини 80-90 килограмм оғирликдаги одамлар босиб, эзиб ўтиб кетганидан додлагани учун онаси тўйхонадан кўтариб олиб чиқиб кетган, қайсисидир пул теролмаганидан тўйхонани бошига кўтариб йиғлаган. Сизга шу ҳолат завқ бағишлайдими?
Сиз сочган ва оёқлар остида эзилиб ётган пул бизнинг миллий валютамиз ҳисобланади. У ҳам сизнинг шахсий буюмингиз эмас, у миллатимиз мулки. Ундаги улуғ сиймолар тасвирларини ерга ташлашга, топташга, устида ўйин қилишга ҳаққингиз йўқ.
Тўйда меҳмон бўлаётганларнинг кўпчилиги ҳали ёшлар, улар атрофда рўй бераётган, катталар қилаётган ишларни ўзлаштиришга мойил бўлади. Афсуски, сиз уларга ёмон намуна бўляпсиз. Бошқалар билан-ку сизнинг сариқ чақалик ишингиз йўқ. Улар орасида ўзингизнинг болаларингиз ҳам бор. «Қуш уясида кўрганини қилади» – деган нақл бежиз эмас. Эртага кексайганингизда топган тўрт тангасига ғўддайиб, сўраган пулингизни қўлингизга бермай, оёғи остидан унга қулдек энгашиб олишингизга сизни у мажбур қилади. Тўйдан сўнг «Оёғим остида одамлар эгилиб бир соат пул теришди» – деб, неча бор такрорлаганингизни оилангиздаги фарзандлар эшитади. Афсуски, сиз улар учун энг зўр, энг қудратли одам бўлиб кўринасиз. Улар сизнинг ҳирсу ҳавасингизни бахт деб тушиниши мумкин. Афсус, афсус... Не бўлганда ҳам сизнинг пул сочиб, ҳазрати инсон боласини оёқларингиз остида пул теришидан завқланишингиз эзгуликка хизмат қилмайди.
Ёшларнинг тарбиясига путур етказадиган ҳар қандай хатти-ҳаракат келажакка хиёнат эканини унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Зулфия МЎМИНОВА
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.
БатафсилБугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил