Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

МИНГ ЙИЛЛИК ТУШОВ

Эрамиздан аввалги беш минг йиллик. Ибтидоий одамлар манзилгоҳи. Эр-хотин тўй ташвишида.

Эр: – Гўштни (Ош деб ўқинглар – муаллиф) эрталаб берамизми, пешиндами?

Хотин: – Эрталаб келин томон берар экан, биз пешинда берганимиз маъқул.

Эр: – Хўш, кимларга нималарни кийдиришар экан, биз нима қиламиз?

Хотин: – Сизга йўлбарс терисидан, акангиз ва менинг акамга буқа терисидан либос кийдиришар экан. Ўнта тери кийдиришмоқчи эди, харажатни камайтира қолайлик дея учтага туширдик. Биз ҳам шунга яраша келиннинг отасига йўлбарс терисини, тоға ва амакиларига буқа терисини кийдирамиз-да. Ҳаммасини тахт қилиб қўйганман (Бу ерда гап тўн ҳақида кетаётганини сезгандирсизлар — муаллиф).

Эр: – Қоятошга сурат чизувчилар (видеочилар – муаллиф) нима бўлди? Ахир тўйни тарихга муҳрлашимиз керак-ку?

Хотин: – Ўғлингизнинг айтишича, яхши сураткаш топиб қўйибди. Қоятошга зўр чизар экан. Казо-казоларнинг тўй суратини қоятошга туширган экан.

Эр: – Яхши, агар яна битта сураткаш топса яхши бўларди. Бир эмас, иккита қоятошга сурат чиздирардик. Олов атрофида рақсга тушувчиларни (артистлар демоқчи – муаллиф) топибдими? Нечта «бирровчи» келар экан?

Хотин: – Навбатда («дежур» демоқчи – муаллиф) номи чиққан битта гуруҳ бор. Ўртоқлари ҳам бир-иккита «бирровчилар»ни тўёна  қилишар экан.

Эр: – Сарполар нима бўлди? Тўйдан кейинги овқат юборишлар борасида қуда билан гаплашиб олдингми?

Хотин: – Куёвга ҳар бир фаслга мос равишда динозвр, фил, йўлбарс, айиқ, ҳатто ўзимизнинг қўй терисидан либос тайёрлаб қўйдим. Тўйдан кейин биринчи ҳафтасида кийик гўшти, иккинчи ҳафтасида мол гўшти, учинчи ҳафтасида қўй гўштларини юбориб турамиз. Гўштга қўшиб тоғдан териб тушадиган меваларни ҳам қўшиб юборсак яхши бўларди.

Эрамизнинг биринчи асри.

Оила қиз чиқариш ташвишида.

Эр: – Йигит нима иш қилар экан? Қизинг нима демоқда?

Хотин: – Катта шаҳарда, катта ўқишда ўқир экан. Қизингиз кеча ундан каптар орқали хат олибди. Яқинда келиб қолар экан. Каптарлашиб (СМС ёзишиб – муаллиф) туришибди. Йигит Ўссал аканинг каптаридан фойланар экан, қизингиз Бўлайин аканинг каптарини учирибди. Мен Ўлмас аканинг каптарларини тавсия қилдим.

Эр: – Э, бу учовининг каптарлари қимматку. Ўзимизнинг қишлоқдаги Ўзқобил аканинг каптарлари ишончли эди. Тўйдан гапир.

Хотин: – Куёв навкарлари билан еттита аравада келар экан. Мен аравалар оддий эмас, балки Қўқон арава (ЖИП – муаллиф) бўлиши керак дедим. Қўшнилар ҳасаддан куйсин дедим-да.

2059 йил. Тошкент. Бир оила тўй ташвишини мутлақо ўйламаяпти. Эр-хотин чат орқали (балки у вақтга келиб интернет бундан-да ривожланиб кетар – ҳар ҳолда одамлар юзма-юз эмас замонавий техника орқали гаплашадиган бўлишади) гаплашишмоқда:

Хотин: – Адаси, ўғлингиз кеча интернет орқали бир қиз билан танишибди, келаётган ҳафта тўй эмиш.

Эр: – Тўй қайси ресторанда бўлар экан, гамбургер кимнинг ҳисобидан бўлар экан? Кимларга тўн (узр, костюм-шим, куртка, плаш – деб ўқилсин) кийдирамиз?

Хотин: – Адаси, замондан орқада қолманг. Ош бериш 2030 йилларда урфдан қолган эди, унинг ўрнини эгаллаган гамбургерларни ҳозир ҳеч ким бермай қўйди. Қудаларга тўн кийдирилмаганига 50 йил бўлди. Қудага кийдириладиган костюм-шим, плашларнинг ҳам даври 30 йилда тугади. Унинг ўрнига жинси шим ва жинси куртка кийдирилмоқда. Қудалар замонавий экан, бундан ҳам воз кечишибди. Тўй «Ватсапп» орқали бўлади. Қариндошлар уйларида ўтириб ҳам, интернет орқали тўйда иштирок этишаверади. Келин ҳам узоқ Америкада яшар экан. Тўйдан кейин ўғлингиз билан «Ватсапп» орқали гаплашиб туришар экан, қачон учрашиб қолишса ўшанда бирга яшашар экан…

P/S. Мана сизга интернетнинг фойдаси. Тўйларни ихчамлаштириш борасида қарор қабул қилишнинг ҳожати ҳам қолмайди.

Айтганча, ўрта асрларга ўта олмадим. Тарихни ва урф-одатларимизни билмаслигим (тўғрироғи, ёзувчилик қобилиятим йўқлиги) панд берди.

 

Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар