Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2 октябрь куни Сенат Раиси Танзила Норбоеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқотда кейинги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг сиёсий иродаси ва қатъий саъй-ҳаракати туфайли Ўзбекистон – Россия стратегик ва иттифоқчилик муносабатларида янги босқич бошлангани таъкидланди.
Икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар суръати муттасил ошиб бормоқда. Бу икки мамлакат манфаатларига тўлиқ жавоб беради. Томонларнинг интилиши, давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишончни янада мустаҳкамлади, икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини ривожлантиришга кучли туртки берди.
Тадбирда бундан буён ҳам Ўзбекистон билан Россия ўртасида узвий парламентлараро мулоқотни таъминлаш зарурлиги билдирилди. Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, икки томонлама шартнома ва битимларни ратификация қилиш масалаларини жадаллаштириш соҳасида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил