Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Ўзгидромет» раддия берди

«Тошкент жаҳоннинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 2-ўринни эгаллади»... «Ўзгидромет» ушбу маълумотга муносабат билдирди.  

Дунё шаҳарларидаги ифлосланиш ва ҳаво сифати индексини таҳлил қилувчи  The World Air Quality Index нинг энг йирик онлайн-мониторинг натижаларига кўра, Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллагани маълум қилинди.

Бугунги кунда Тошкент ҳавосида PМ 2,5 миқдори 180 дан 158 мик­рограмм метр кубгача эканлиги айтилмоқда.

Тошкентда бу каби ифлос ҳаво шароитида The World Air Quality Index одамларга деразаларни ёпишни ва хоналарни вентиляция қилишни тавсия қилади.

«Ўзгидромет» Тошкентнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаши нотўғри маълумот деб атади.

«AirVisual.com сайти расмий давлат сайти ҳисобланмайди. Унга маълумотлар хусусий компаниялар ва ташкилотларнинг сунъий йўлдош кузатувлари асосида келиб тушади. Маълумотлар PМ 2,5 нозик зарралар билан ҳавони ифлослантириши ҳақида хабардорликни ошириш ҳамда унинг инсон организмига таъсирини камайтириш учун аҳоли, сиёсатчилар ва ишбилармонлар учун ахборот ва тавсиявий характерга эга», — дейилади «Ўзидромет» хабарида.




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар