Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси 2019 йил 20 сентябрдан бошланганини эълон қилди, дея хабар берди ЎзА.
Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайлов арафасида.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган мажлиси сайлов кампанияси билан боғлиқ ташкилий ишларга бағишланди.
Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов мажлисни очиб, сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни, деб белгилади.
Мажлисда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланди.
Бу йилги сайловда бешта сиёсий партия – «Миллий тикланиш» демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси иштирок этади ва ўз номзодлари учун кураш олиб боради.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил