Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМонополияга қарши курашиш давлат қўмитаси 20 минг доллардан қиммат автомобиль ва 200 квадрат метрдан кам бўлмаган уй сотиб олган ўзбекистонликлардан махсус солиқ ундиришни таклиф қилмоқда.
Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси томонидан «Давоси оғир касалликлар профилактикаси диагностикаси ва даволаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида келтирилмоқда, деб ёзади «togri.uz».
Лойиҳада айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида онкологик касалликлар ва давоси оғир касалликларга йўлиққанларни даволаш учун бюджетдан ташқари фонд тузиш керак. Бу онкологик ва гематологик клиникаларга ёрдам беради. Касал болалар муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратиш, беғараз қон донорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш ва бошқа мақсадлар кўзда тутилмоқда.
Жамғарма спиртли, тамаки ва бошқа зарарли маҳсулотларга янги солиқлар киритиш эвазига молиялаштирилади. Шу билан бирга, тунги клублар фаолиятига ва қиммат автомобиль ва уй сотиб олганларга нисбатан мақсадли солиқ солиш режалаштирилган.
Хусусан, 20 минг доллардан қиммат автотранспорт воситаларини сотиб олганларга 10 баравар базавий ҳисоблаш тартиби (2 млн. 230 минг сўм) миқдорида солиқ солиш кўзда тутилмоқда. Тошкент шаҳрида 200 метр квадрат майдондан кам бўлмаган кўпқаватли уй ва 500 метр квадратдан кам бўлмаган ҳовлили уй сотиб олганларга нисбатан ҳар бир квадрат метри учун 6000 сўмдан солиқ солиш таклиф қилинган. Вилоятларда эса бундай турдаги уй эгаларини ҳар бир квадрат метри учун 3000 сўмдан солиққа тортиш кўзда тутилган.
Тунги клублар эса айланмасидан 5 фоиз солиқ тўлаши мумкин.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил