Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилТошкент вилоятида қисқа вақт оралиғида Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сони 120 дан ошди, хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилаётган фуқаролар эллик баробарга кўпайди, дея хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати.
Ҳозир вилоятда 22 та туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари фаолият юритиб келмоқда. Албатта, уларда тезкор, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш биноларни замонавий, инновацион ғоялар асосида сўнги техникалар билан жиҳозлаш билан боғлиқ.
Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 8 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, жойларда Халқ қабулхоналари ҳузурида Давлат хизматлари марказлари бинолари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилмоқда.
Бугунги кунгача вилоятда тўртта марказ биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилди. Йил якунигача ташриф буюрувчиларга кулайлик яратиш мақсадида яна ўнга яқин марказ биноси аҳоли ихтиёрига топширилади. Ҳозирда янги биноларни қуришда туман ва шаҳарлардаги маҳаллий тадбиркор-инвесторлар билан ўзаро келишувга эришилиб, қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил