Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилФанлар академияси Археологик тадқиқотлар институтининг мутахассислари Навоий вилоятида яна бир тарихий ёдгорлик топди. У қўриқлаш минораси қолдиғи эканлиги аниқланди.
Шунингдек, темурийлар даврига оид мис танга, XI-XIII асрларга оид сирланган ва сирланмаган сопол идиш парчалари ҳам топилди.
Қўриқлаш минораси ёдгорлиги чўкинди геологик жинслардан таркиб топган, баландлиги тахминан 80-100 метрлик тик қоя устига қурилган. Жойланиши тарихий-стратегик жиҳатдан қулай, Нурота тоғ тизмасини кесиб ўтадиган довоннинг энг юқори қисмида жойлашган бўлиб, ўтиш йўлини назорат қилувчи қўриқлаш минораси қолдиғи эканлиги аниқланди.
Ушбу жойдаги археологик кузатувлар натижасида XI-XIII асрларга оид сирланган ва сирланмаган сопол идиш парчалари, темирдан ясалган япроқсимон пайкон учи, 22х22х4 см. ўлчамдаги пишиқ ғишт бўлаклари ҳамда темурийлар даврига оид мис танга, 25-27х25-28х4-5 см. ўлчамдаги пишиқ ғишт қолдиқлари, сирланмаган сопол идиш парчалари топилди.
Қўшимча тарзда темирга ишлов бериш қолдиқларининг кузатилиши шу атрофда темир ишлаб чиқариш устахоналари мавжуд бўлганлигини кўрсатади.
Кузатувлар жараёнида Македониялик Искандар (юнон даври) даврига оид топилмалар кузатилмаган, дея хабар беради ЎзФА.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил