Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Қайнона-келинга мактуб

Таҳририятимизга келган ушбу мактубни газетада эълон қилиш-қилмаслик борасида анча мулоҳазага бордик. Бир оиланинг сири кўчага чиқиб кетишига замин яратиб бериш мақбул иш эмас, албатта. Лекин бир оиладаги чигал муносабатлар яна изга тушиб кетиши учун хат эгаси биздан шу мактубнинг газетада эълон қилинишига ёрдам беришимизни сўрабди. Исм-шарифини, манзилини ва бошқа номларни сир тутибди.

Қайнона-келинга мактуб

Бу – масаланинг кўпчиликка йўналтирилганидан дарак беради. Шу йўл билан нафақат хат йўналтирилган икки инсонни, балки ҳаётимиздаги кўплаб қайнона-келинлар орасидаги англашилмовчиликларга барҳам бериш мумкиндай туюлди. Нозикдид ва синчков оналаримиз кези келганда «қизим, сенга айтаман, келиним, сен эшит» қабилида иш тутишлари бежиз бўлмаган. Оиласини сақлаб қолиш, ундаги икки инсоннинг самимий муносабатларини тиклаш учун жон куйдираётган юртдошимизнинг ўтинчини ерда қолдирмадик. 

Таҳририят

«Онажон! Бу мактубни минг бир истиҳола билан ёздим. Ўқиб, балки ҳозирги ҳолатингизни ўзгартирарсизлар, деган умиддаман. Бизни ёлғиз бошингиз билан катта қилдингиз, қийналсангиз ҳам мени олийгоҳда ўқитдингиз. Тенгдошларим орасида кўнгли ўксимасин деб доимо қўлимга пул тутқаздингиз. Бахтимни тилаб дуолар қилдингиз. Уйлантириб келинли бўлиш орзусида маҳаллалар кезиб келинликка номзодлар қидирган ҳам ўзингиз.
Бугун эса келин эмас, қизим деб, тилла узук-балдоқ тақиб ҳаммага кўз-кўз қилган келинингиз билан араздан бошингиз чиқмайди. Арзимас айби кўзингизга улкан тоғдек кўринади. Ҳар доимги ишлари сизга ёқмай қолди. Бошқалар учун маромида бўлган таомнинг тузи сизга шўр бўлиб туюлади. Тозалик ишлари ҳам ҳар сафар чала-яримлигидан нолийсиз.
Бетоблиги сабаб хизматингизда турмаса, ёлғон касалга чиқарасиз. Ота-онасини соғинганини айтиб, уларни кўриб келишга рухсат сўраса, энди ўн беш кундан ошганини айтиб, норози бўласиз. Келиб-кетганига бир ҳафта бўлган қизингизни соғиниб кўр­гингиз келса, келмаётгани учун қайнонасини айблайсиз. Негадир ўзингизни шу ўринда бир ойнага солиб кўрмайсиз.
Набираларингизнинг бетоблигини айтиб, шифокорга олиб чиқмоқчи бўлса, яна нималарнидир сўзлаб дилини оғритасиз. Бизнинг давримизда бундай эмасди, ҳадеганга дўхтирга чиқавермас эдик, дейсиз. Нега энди ўзигизни келин бўлиб қайнонангизга хизмат қилиб юрган вақтингизни ҳеч эсламайсиз. Сизнинг кўнглингизни ранжитишганида мен қайнона бўлсам, бундай қилмайман, деган ўйлар жуда кўп ўтгани аниқ. Аммо бугун бошқаларнинг хатосини сиз ҳам айнан такрорламоқдасиз.
Икки ўртада мен бечора сарсон бўлиб, баъзида нима қиларимни билмай бошим қотиб қолади. Муносабатларингиз авваллари бундай эмасди-ку. Аёлимга нисбатан аслида қилишим лозим бўлган муомалани қилсам, сиз буни хушламайсиз. Онамдан гап бошласам аёлимнинг қошлари чимирилади. Ахир эр учун бу икки аёл ҳаётининг мазмуни, бирини деб иккинчисидан воз кечиб бўлмайди. Инсон қайси бармоғини тишласа ҳам оғрийди ахир.
Онаси, турмушимизнинг аввалида қилинган орзуларинг эсингдан чиққан. Келинойингни онангга қилган беҳурматлигини кўрганингда кўнглингдан «мен келин бўлсам, қайнонамга бундай номаъқул ишларни қилмайман» деб ўзингга сўз берганинг ёдингдан чиқиб қолганига анча бўлган. Ота-онанинг дуоси билан кўкариб, эл олдида обрў топилишини билсанг-да, қайнона-қайнотангдан бир оғиз ширин сўзингни аяйсан.
Қайнона-келиннинг аразлари, роҳатланиб дам олиш маскани бўлган ўз уйимдан бездиради. Уйимда ўзимни бегонадай ҳис қиламан. Авваллари уйга талпиниб турган кўнгил иш соати тугаб, хонадон сари қадам босишдан ҳадиксирайди, яна бир жанжалнинг гувоҳи бўлмай-да, деган ўй билан остона ҳатлаб уйга кираман.
Онажон, қайноналикни ҳукмронлик ўрнида қабул қилманг, илтимос. Келинингиз ҳам бошқа ота-онанинг эрка фарзанди. Сиз қизингизни авайлаб парвариш қилиб ўстирганингиздек уни ҳам уйидагилар эркалатиб катта қилишган. Келинингизга кўнгли ранжийдиган сўз айтишдан олдин бошқа ҳовлида келинлик вазифасини адо этаётган қизингизни ўйланг. Сизни қизингизнинг бахти қувонтирса, келинингизнинг ота-онаси ҳам қизининг турмуши тинчлигини кўриб севинади.
Онаси, сендан илтимос келинликни қуллик деб қабул қилма. Буни эр розилиги учун бир йўл деб қабул қил. Ота-онангга келинлари қандай хизмат қилишини истасанг, шуни қайнонанга қил. Бир кун келиб сен ҳам қиз узатиб, келин туширасан. Қайтар дунё деганлари сенинг бошингга ҳам ўз соясини солиши мумкинлигини унутма.

Х.У.»




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔217

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔254

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 217    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 254    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 806    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар