Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилШуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 81 та умумтаълим муассасасида ҳозирги кунда ўқувчилар сони сиғимига нисбатан 2-3 баробар ортиб кетганлиги, санитар-гигиеник меъёрларга мос келмаслиги, ўқувчилар 2-3 сменада таълим олишлари, синфларда ўқувчилар сони 45-50 нафарга етиб келганлиги боис, ушбу мактабларда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича регламент ишлаб чиқилган эди.
Мазкур мактаблар Тошкент шаҳридаги барча мактаб ёшига етган ўқувчиларни қамраб олиш имкониятига эга эмас. Ушбу мактабларда қўшимча квота уларнинг қабул қилиш имкониятидан келиб чиқиб белгиланади, барча мактабларда ҳам қўшимча квота белгиланмаслиги мумкин. Чунки 81 та умумтаълим муассасаларининг аксариятида мактаб қуввати микроҳудудидаги мактаб ёшига етган болаларни қабул қилишга етади. Уларда қўшимча квота учун имконияти (мактаб сиғими) мавжуд бўлмаслиги мумкин, дея хабар берди Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.
Шу кунларда кўплаб ота-оналар Давлат хизматлари марказига қўшимча квота асосида қабул қилиш масаласида мурожаатлар қилмоқда. Хабарларга кўра, айни кунларда Давлат хизматлари марказида 70 фоиздан ортиқ ота-оналар пуллик қабул бўйича навбатга туриб, марказ ходимларидан пуллик қабул қилишни талаб қилишмоқда.
«Вазирлик ота-оналарни яна бир бор расман қўшимча квота пуллик асосда амалга оширилмаслиги ҳақида маълум қилади. Халқ таълими вазирлиги аҳолидан Давлат хизматлари марказига қўшимча квота пуллик қабул учун навбатга турмасликларини, ўзларининг бириктирилган микроҳудуддаги мактабларга ёки давлат хизматлари орқали қабул жараёнлари амалга оширилмайдиган Тошкент шаҳридаги бошқа 228 та мактабларнинг бирига жойлаштиришни тавсия этади», дейилади ХТВ ахборотида.
Бугунги кунда Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинмайдиган Тошкент шаҳрида 228 та мактабда қабул жараёнлари давом этаётганлиги, уларга 36 минг 473 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилгани ва бугунги кунга қадар 12 минг 469 нафар ўқувчи ўрни мавжуд экани эслатиб ўтилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил