Етти кун      Бош саҳифа

Боғчалар бўйича жиддий ислоҳотлар кутилмоқда

Ҳозир юртимизда 9774 мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Уларда 3-7 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш даражаси 40,5 фоизни ташкил этади.

Қолган 60 фоиз болалар қачон ва қандай қилиб боғчага жалб этилади? Оғир шарт-шароитларда фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасаларидаги аҳвол ўнгланадими? Ота-оналар бундай даргоҳда тарбияланаётган ўғил-қизининг таълим-тарбияси, соғлиғи, овқатланиши, умуман, келажагидан қачон хотиржам бўлади?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этган матбуот анжуманида журналистларнинг шу каби саволларига атрофлича жавоб қайтарилди, дея хабар берди ЎзА.
«Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»га мувофиқ 2021 йилга бориб янги боғчалар очиш, давлат-хусусий шериклик асосида ҳамда чекка ҳудудлар учун долзарб бўлган мактабгача таълимнинг муқобил шакл­ларини ташкил этиш ҳисобига улардаги ўринлар сони 56,8 фоизгача кўпайтирилади. 2030 йилда эса бу рақамни 132,3 фоизга етказиш кутилмоқда.
– Педагоглар сонини кўпайтириш, шунингдек, ходимларни саралаш, тайёрлаш ва малакасини оширишга янги ёндашувларни татбиқ этиш ишларини давом эттирамиз, – деди мактабгача таълим вазири А.Шин. – Вазирлик вакиллари масъул ходимлар фаолиятини ҳар дақиқада назорат қилиш имконига эга эмас. Шунинг учун ҳам МТМларда малакали, виждонли кадрлар ишлаши биз учун ниҳоятда муҳим.
Бугунги кунда нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони 3942 тани ташкил қилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги тегишли қарорига асосан бундай фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга бериладиган бўлди.
 




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔33

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 33    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар