Давр нафаси      Бош саҳифа

ЮРАКДАГИ ПИСТА ПЎЧОҒИ

Бу дунёда инсондан азиз, мукаррам ва улуғ мавжудот йўқ. Оламдаги бор нарса одам туфайли маъно-мазмунига эга.

Шу маънода мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча соҳада бўлганидек соғлиқни сақлаш тизимида ҳам «ислоҳот — инсон учун!» ҳикматига сўзда эмас, амалда  риоя қилинишига эришиш борасидаги ишлар ана шундай улуғ умуминсоний қоидаларга тўла мос келади.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали болалар реанимацияси бўлими мудири, II даражали «Соғлом авлод учун» ордени соҳиби Баҳодир ЭМИНОВ бу ҳақда дилидан ўтаётган гапларни сўзлаб берди.

— Она ва бола — келажак давомчилари, улар соғлом бўлса, ҳаёт ҳам мазмунли ва тўкисдир, — дейди Б.Эминов. — Мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом ­Каримов­ раҳнамолигида оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласи давлатимизнинг энг муҳим, устувор вазифаси сифатида белгилаб олинганидан мақсад ҳам шу: соғлом ҳаёт асосини мустаҳкамлаш.

Бир вақтлар соғлиқни сақлаш тизимидаги аҳволни эсласа, одамнинг юраги увишади: мамлакатимиздаги касалхоналарнинг 60 фоизи нобоп биноларда жойлашганди, дори-дармон етишмас, тиббиёт ускуналари эски, шифокорларимиз оддий хасталиклар олдида ҳам ожиз...

Эсимда: 1990 йил баҳорида шифохонамизга писта пўчоғи ютиб юборган болани олиб келишди. Пўчоқ ўпкага ўтиб, ёпишиб қолган. Боланинг иситмаси ўта баланд, нафас олиши қийинлашяпти. Ҳозиргидай УТТ каби замонавий ускуналар қаёқда. Қўлимиздан келгани — рентген қилиш, ул-бул дори бериб, иситмасини тушириш. Барчасини қилдик. Ўнгланмади. Сўнг Тошкентга телефон қилиб, бемор болани самолёт орқали жўнатмоқчи бўлдик. Бироқ... аэропортга ҳам етиб бормади.

Ўшанда арзимас нарса оқибатида ҳаётдан кўз юмаётиб, шунда ҳам бир илинж билан нажот сўраб мўлтираган боланинг нигоҳи кўз олдимга келса, томоғимга йиғи тиқилади, гўё ўша писта пўчоғи марҳум боланинг танасидан чиқиб менинг юрагимга ўрнашиб олгандек...

Ўзбекистон раҳбари Ислом ­Каримов 1990 йил 5 июнда республика миқёсидаги катта йиғинда бу борадаги ўткир муаммоларни бир-бир санаган эди: «Соғлиқни сақлашни яхшилаш биринчи даражали аҳамиятга эга эканини таъкидлаш зарур. Бу тармоқ моддий базасининг ниҳоятда қашшоқ экани устига, бизда бу соҳа яхши ташкил этилмаган ва самарали фойдаланилмаётир. Миллатнинг зурриёд фондини, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ҳалокатдан сақлаб қолиш учун кенг кўламдаги тадбирларнинг катта комплексини амалга ошириш керак бўлади...»

Истиқлол даврида энг юқори талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган ихтисослаштирилган вилоят шифохоналари, уларнинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари, тез тиббий ёрдам хизматларидан иборат аҳолига бепул, юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мутлақо янги ва ноёб ягона тизим шакллантирилди. Бугун мамлакатимиз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизими юқори малакали мутахассислар ва юксак тиббий технологиялар билан жиҳозланган. Илгари оғир операциялар билан даволанган кўплаб хасталиклар ҳозир замонавий тиббий технологиялар ёрдамида кичик инвазивли жарроҳлик усулларидан шифо топмоқда. Бундай муолажалар инсон вужудида оғир асорат қолдирмайди, ногиронликнинг олдини олади, беморнинг тезда соғайиб, иш фаолиятига қайтиши учун имкон яратади. Ҳозир олис қишлоқларимизда ҳам тез тиббий ёрдам машиналари чақириқ жойига белгиланган муддатда етиб бориб, зарур тиббий ёрдамни кўрсатмоқда. Замонавий реанимамобеллар сунъий нафас бериш, ЭКГ, томирга дори юбориш, қон босими ва томир уришини ўлчайдиган ва бошқа зарур шошилинч  муолажаларни йўл-йўлакай бажаришга мўлжалланган тиббий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган.

Бир пайтлар оддий катетир топиш ҳам муаммо бўлганидан, шприц игналарини ўрнатиб, уни «қўлбола» ясашга мажбур эдик. Ёки бугун бирор пўчоқ ютиб юборган бемор бола келса, бронхоскоп ускунасида компьютер орқали унинг организмини текшириб, зудлик билан хасталикни бартараф қилишга эришяпмиз.

Бу салмоқли натижаларга ниманинг ҳисобидан эришилмоқда?!. Бунга Тошкент шаҳрида 2011 йили 25-26 ноябрь кунлари «Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: «Соғлом она — соғлом бола» мавзусидаги халқаро симпозиумда нутқ сўзлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Маргарет Ченнинг мана бу гаплари жавоб бўлади: «Халқаро статистика шуни кўрсатмоқдаки, оналар, гўдаклар ва болалар ўлимининг олдини олиш осон иш эмас. Бу муаммо кўплаб мамлакатларда, одатда, баландпарвоз гаплару юксак ваъдалар бериш билан муҳокама этилади. Аммо мавжуд тажрибадан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, бундай ғамхўрлик сиёсий ирода ва қатъият билан мустаҳкамланмаса, биз ҳеч қачон бу борада  тараққиётга эриша олмаймиз. Ўзбекистонда эса 1991 йилдан буён сиёсий масъулият юксак даражада эканини кўриб турибмиз».

Ҳа, соғлом она ва соғлом бола — келажак авлодлар камолга етишининг энг тўғри йўли. Мамлакатимизда бу  соғлом жамият барпо этиш ва ҳар томонлама етук шахсни вояга етказиш  кафолатига айланди.

Умид ЁҚУБОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔7

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 10    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 7    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар