Етти кун      Бош саҳифа

ҲУКУМАТ ФУҚАРОЛАРДАН 300 млрд. СЎМ ҚАРЗДОР

Бу бузилган кўчмас мулклар учун тўланмаган пул.

Адлия вазирлиги мулкка эгалик ҳуқуқи соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълум қилди. Республика бўйича бузиш ишларини амалга оширишда 600 млрд. сўмдан ортиқ компенсациялар тўланган, 300 млрд сўмга яқин қарздорлик мавжуд, деб ёзмоқда «Газета.uz».
Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан май-июнь ойларида фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида мурожаатларни алоҳида қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича акция эълон қилинган эди. Ўтказилган акция доирасида 2 минг 586 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг кўп қисми жойида ҳал қилинди ва қаноатлантирилди.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, мурожаатларнинг таҳлили фуқароларни асосан ноқонуний қурилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи қийнаётганлигини кўрсатди. Бу борада Адлия вазирлиги томонидан ҳукуматга таклифлар киритилди, натижада ҳукумат томонидан тегишли ҳужжат қабул қилиниб, фуқароларни қийнаётган ушбу масалани ечиш бўйича аниқ механизмли қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Айтиш жоизки, бундай муаммоларнинг келиб чиқишига тегишли давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг масъулиятсизлиги билан бир қаторда бевосита фуқаролар томонидан аризалар кеч ва ҳужжатлар камчилик билан тақдим этилиши сабаб бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу соҳада мурожаат этган фуқароларнинг масалалари ижобий ҳал этилиб, якуний ишлар олиб борилмоқда. Аҳолини қийнаётган кейинги масала бу – ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар ўрнатилган тартибда қопланмаётганидир. Мазкур масалада энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент ва Наманган вилоятларига, энг ками эса Навоий вилоятига тўғри келди.
Бузиш ишларини амалга оширишда 600 млрд. сўмдан ортиқ компенсациялар тўлаб берилгани ҳамда Тошкент шаҳри, Тошкент, Фағона, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бузилган турар ва нотурар жойлар учун компенсация тўлаш бўйича 300 млрд. сўмга яқин қарздорлик мавжудлиги аниқланди. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари ўрнига бошқа жойлардан 359,2 гектар ер участкаси ажратиб берилган.
 




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔34

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔35

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔92

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 34    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 35    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 92    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 113    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар