Етти кун      Бош саҳифа

Асрашни ҳам билиш керак

– Жазирама ёз кунларида кўп жойларда қурилиш ишлари амалга оширилади. Афсуски баъзан ўз-ўзидан ёнғин чиқиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Ўт чиқиши билан боғлиқ бундай офатлар содир бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

К.Содиқов,

Қамаши тумани

– Биноларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш дастлаб уларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларидан бошланади. Бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талабларининг тўла бажарилиши кейинчалик уларда ёнғин содир бўлмаслигининг кафолати ҳисобланади.

Қурилиши кетаётган бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларида, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларида ёнғин хавфсизлиги тегишли қоидаларга амал қилиш орқали таьминланади. Масалан:

– қурилиш майдончаларида қурилиш-монтаж ишлари бошланишидан олдин қуриладиган ва маиший (вақтинчалик) иншоотлар орасидаги ёнғинга қарши узилишларда жойлашган барча иншоот ва бинолар бузиб ташланиши керак;

– қурилиш ҳудудида гулхан ёқиш ман этилади;

– газ солинган баллонлар сони 50 дан ортиқ бўлмаган ҳолда махсус омборхонада ёки қуёш нури тик тушмайдиган бостирма остида сақланиши керак. Тўлдирилган баллонлар тик холда сақланиши лозим. Улар махсус катаклар ёки уяларга ўрнатилади ва камар, занжир ёки қисқичлар билан маҳкамланади;

– Кислород баллонларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва кўчиришда баллон ҳамда шланглар мой ва мойли материалларга тегиб кетмаслиги чоралари кўрилиши керак.

«Меҳнат қилиб боғ яратган уни асрай билиши ҳам керак», дейди доно халқимиз. Шундай экан бино ва иншоотлар бунёд этувчи ҳар бир бинокор-қурувчи, муҳандис мутахассис тегишли талабларни пухта ўзлаштириб олиши, қурилиш жараёнида ёнғинларга олиб келувчи ҳар қандай салбий ҳолатнинг олдини олиш юзасидан тегишлича йўриқнома билан таъминланиши лозим. Бошқача айтганда, қурилишда амалдаги қоида талабларига қатьий риоя этишга ҳар бир киши масъул ва мажбур эканини унутмаслигимиз керак.

 

Саволга Юнусобод тумани

ЁХБ инпектори, сержант

Баҳромхўжа АБДУЛЛАЕВ

жавоб берди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔34

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔35

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔92

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 34    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 35    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 92    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 113    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар