Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистрали очилди.
Автомобиль йўлининг узунлиги 84 километрни ташкил этади. Мазкур йўлни реконструкция қилиш ва уни Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт платоси орқали ўтувчи халқаро автомобиль йўл билан туташтириш учун 108 миллион АҚШ долларилик маблағ йўналтирилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари раҳбарлари бошчилигидаги делегация, қурувчи-мутахассислар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган тадбирда мазкур халқаро аҳамиятга молик йўлнинг қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши мамлакатларимизнинг қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат экани таъкидланди.
Ушбу автомагистраль мамлакатларимизнинг иқтисодиёти юксалиши ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ортишига хизмат қилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил