Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси таркибида совун қолдиғи мавжуд бўлган қалбаки пахта ёғлари ҳақида огоҳлантирмоқда.
Харид қилишда саноат усулида қадоқланган ва савдога чиқарилган ўсимлик мойини танлаш тавсия этилмоқда. Унинг ёрлиғида ишлаб чиқарувчи корхона номи, товар белгиси, ҳақиқий оғирлиги ёки ҳажми, нави, тури, қадоқланган санаси, стандарт белгиси кўрсатилиши шарт.
Ёрлиқдаги барча маълумотлар аниқ ва равшан кўриниши зарур. Ёғ-мой маҳсулотлари мажбурий сертификатланади.
Маҳсулот сифатига ишонч ҳосил қилиш учун истеъмолчи сотувчидан унинг мувофиқлик сертификати ҳамда маҳсулотга тегишли бўлган бошқа маълумотларни талаб қилишга ҳақли экани ҳам эслатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Фарғона вилоятида пластик идишларда қадоқланган «Antiqa olam» пахта ёғи таркибида совун қолдиғи мавжудлиги, кислота миқдори ҳам меъёрдан ортиқлиги аниқланган эди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил