Долзарб мавзу      Бош саҳифа

СИРДАРЁДА ЭКИН МАЙДОНЛАРИ САРАТОНДА СУВСИЗ ҚОЛДИ

Минг-минглаб гектар ерда униб турган экинлар қуриб қолганида деҳқонларнинг ҳоли не кечарди? Яхшиямки...

СИРДАРЁДА ЭКИН МАЙДОНЛАРИ САРАТОНДА СУВСИЗ ҚОЛДИ

Ҳеч кимга сир эмаски, шу кунларда саратон борлиқни ўз забтига олган. Ҳатто сояда туриб салқин қидиради одам. Энди офтоб тиғида қақраётган дала, унга яғир елкасини тутган деҳқоннинг ҳолини тасаввур қилаверинг.

Аслида саратон бир дард каби, унинг яккаш давоси – сув. Шундай паллада сувсиз қолиш ҳаётдан умид узиш билан баробар. Афсуски, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида айнан шундай ҳол рўй берди, экинлар ўн кун сувсиз қолди.

Сирдарё тумани «Тинибек» фермер хўжалиги раҳбари Омонкелди Тинибековнинг бизга маълум қилишича, айни саратон бошланган кунлари далаларга сув келмай қолган. «Бормаган жойимиз қолмади, лекин муаммо ўн кунга яқин чўзилди», дейди фермер.

Бу сўзларни эшитиб, беихтиёр «Минг-минглаб гектар ерда униб турган экинлар қуриб қолса, деҳқонларнинг ҳоли не кечади?», деган савол туғилди.

Аслида, гулга кирган ниҳоллар баҳорги машаққатли меҳнатнинг меваси. Бу гулларнинг ҳосилга айланиши эса унга бўлган бугунги эътиборга боғлиқ. Деҳқонлар экинларни «чилла суви»дан тўлиқ баҳраманд этиш учун тунни тонгга улаб, киприк қоқмайди. Лекин бунинг учун ариқлар, сойлар сувга тўлиб оқиши керак.

Деҳқонга шароит яратиш, унга елкадош бўлиш ҳақида Президентимиз Сенатнинг яқинда бўлиб ўтган ялпи мажлисида тўхталиб, бугун деҳқонларга осон эмаслиги, кучли ёғингарчиликлар далаларга, айниқса, ғўзага кўп талафот етказгани, кўплаб жойларда чигит қайта экилгани, бугун эса уларни кучли агротехник тадбирлар орқали ривожлантириш долзарб масала бўлиб, бу борада деҳқонларга кўмак кўрсатиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Шундан сўнг сенаторлар бу масъулиятли вазифани зиммасига олиб, далаларга йўл олди.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида бўлганида юқоридаги муаммога рўбарў келди.

Маълум бўлишича, вилоятнинг Сирдарё туманига келадиган сув манбаси қўшни мамлакатлар ҳудудидан оқиб келади ва бу борада айрим муаммолар пайдо бўлган.

Сенаторларнинг шундай мураккаб вазиятда далага кириб келгани деҳқонларга катта умид берди. Барча чоралар ишга солиниши натижасида ниҳоят далаларга сув келди.

– Яна бир-икки кун далаларимизга сув келмаганида барча экинларимиз буткул қуриб қоларди, – дейди фермер Омонкелди Тинибеков. – Бизнинг дардимизни билиб турган, ҳолимиздан хабар олиш учун мутасаддиларни вақтида юборган Президентимиздан жуда миннатдор бўлдик. Биз сирдарёлик фермерлар ғалла ҳосили бўйича режаларимизни ортиғи билан бажардик. Мана энди пахта режасини бажариш учун барча имкониятни ишга соляпмиз.

Сенат ишчи гуруҳи аъзолари Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида бошқа туманларда ҳам бўлиб, деҳқонларнинг муаммоларини ўрганиш баробарида зарур амалий ёрдам ҳам кўрсатмоқда. Хусусан, Оқ олтин туманида деҳқонларни минерал ўғитлар билан таъминлашга кўмак берилди.

Муҳими, дастурхонимиз тўкинлиги, ҳаётимиз фаровонлигининг асл заҳматкашлари бўлган деҳқонларга елкадош, кўмакдош бўлиш акцияси мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Норгул АБДУРАИМОВА,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔95

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔94

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔205

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар