Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМамлакатимиздаги 1 минг 200 та шаҳар ва шаҳар типидаги посёлканинг атиги 226 тасида бош режалар ишлаб чиқилган.
Шу туфайли кейинги йилларда мамлакатимизда турар жойлар, ижтимоий-маиший объектлар қурилишини ривожлантириш, аҳоли пунктларининг замонавий архитектура қиёфасини шакллантирувчи шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида бу борада атрофлича маълумот берилди. 2018 йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида 159 та тумандаги 416 та қишлоқда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жорий йилда ҳам қурилиши белгиланган 340 та массивда 13 мингта уй-жой жойлаштирилади.
– Жойларда аҳоли, айрим ташкилотлар томонидан ўзбошимчалик билан бино-иншоотлар қуриш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида шаҳарсозликка оид ҳужжатларни янада такомиллаштирмоқдамиз, – деди Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов. – Натижада ҳудудлардаги шаҳар ва қишлоқларда бунёдкорлик ишлари режа асосида амалга оширилади. Қурилаётган ҳар қандай янги иморатга қўйилаётган талаб мукаммал бўлиши керак.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил