Долзарб мавзу      Бош саҳифа

1 ИЮЛДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

Видеорегистратор «сўзлай бошлайди»

Видеорегистраторлар далил йиғувчига айланади. Автотранспортдаги видеорегистраторларда қайд этил­ган ҳуқуқбузарлик эндиликда далил сифатида қабул қилинади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

1 ИЮЛДАН НИМАЛАР  ЎЗГАРАДИ?

1 июлдан ҳар қандай жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш мажбурийдир.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи (ҳозирги кунда 10 136 сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

ЙПХ ходимларида видеокамера

ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шарт. ЙПХ ходими хизмат вақтида мобиль видеокамерадан фойдаланиши ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши шарт. Шунингдек, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса, буни исботлаш учун ушбу видео ёзувдан фойдаланилиши ҳақида ҳайдовчини огоҳлантириши лозим.

Мобиль видеокамераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.

P.S. «Буни қарангки, regulation.gov.uz порталидаги бир лойиҳа назаримиздан четда қолган экан, – деб ёзмоқда блогер Хушнудбек Худойбердиев. – 14 июнь куни Ички ишлар вазирлиги томонидан порталга Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилибди. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига бир қатор ўзгартиришлар киритишни назарда тутмоқда.

Унга кўра, мобиль видеокамерага оид талаблар 2019 йил 1 июлдан эмас, балки 2020 йил 1 январдан кучга киришини белгилашмоқчи...»

Ижарада ошкоралик

Давлат мулкини ижарага бериш шаффоф бўлади. Давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.

Бепул ва пуллиси аниқ

Бепул тиббий хизмат чегараси аниқ бўлади. Вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш молиялаштириш тизими жорий этилади, бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пулли асосда амалга оширилади.

Ерларни хусусийлаштириш мумкин

Айрим ерларни хусусийлаштириш имкони берилади. Юридик шахслар бино ва иншоотлари, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ерларини, жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ерларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўлади.

Заргар ясаган буюм асл (ми?)

Заргарлик учун имкониятлар янада кенгайтирилади. Заргарлик бўйича лицензияси бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўзи ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг асллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга асллик даражаси изларини қўйиш ҳуқуқи берилади.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи лицензияга эга якка тартибдаги тадбиркорлар ўз маҳсулотларини мустақил сотиши, аҳолидан қимматбаҳо металлар парчалари, қимматбаҳо тошлар ва буюмларни сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Жисмоний шахслар қиймати 5 минг доллардан кўп бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиши мумкин.

Заргарлик соҳасидаги тадбиркорлар «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига ихтиёрий аъзо бўлса, уюшма аъзоларининг имтиёз ва преференциялари уларга ҳам татбиқ этилади.

Олтиндан ясалган заргарлик буюмларни чакана савдода сотганлик учун 1 граммига минг сўм миқдорида йиғим жорий этилади.

Такси хизматидаги янгиликлар

 Мобиль иловалардан таксометр сифатида фойдаланиш мумкин. Йўналишсиз таксилар учун талаб этиладиган тўлов терминаллари, ҳисоблагич-таксометрлар ва радиоалоқа воситалари функцияларини махсус иловалар орқали (мобиль телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) амалга ошириш мумкин.

 Кира қилиш учун машинани бўяш шарт эмас. Йўналишсиз такси рангини қонун ҳужжатларида талаб қилинган рангга мувофиқ ҳолга келтириш учун (вилоятларда сариқ ва Тошкент шаҳрида фил суяги ранги) ўзи елимланадиган материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади, уларни бўяш шарт эмас.

 Йўналишсиз таксилар автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши ҳамда «Тўхташ тақиқланади» белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин.

Халқаро автомобилда ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун аризалар бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Имконияти чекланганларга имконият

Имконияти чекланган фуқаролар учун диспетчерлик хизмати. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кечаю кундуз, тезкор жавоб беришларини таъминлаш диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси ҳисобланади.

ОТМ ўқитувчилари маоши ошади

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари оширилган миқдорларда тўланади.

 Шунингдек, қуйидаги ўзгаришлар жорий этилади:

халқаро ташишларда фойдаланиладиган тягач (шатакчи) автомобилларга лицензия карточкалари берилиши учун давлат божи тўланмайди;

 «Евро-5» ва «Евро-6» экологик синф талабларига мос келадиган янги юк ва махсус автотранспорт воситаларини, шунингдек, автомобилда юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркама ва ярим тиркамаларни, транспорт-экспедиторлик хизматларини мажбурий сертификатлаш бекор қилинади;

 йўловчилар ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситаларида назорат-касса аппарати мавжуд бўлиши талаб қилинмайди;

 автомобилда юк ташиш билан шуғул­ланувчи якка тадбиркорлар, шунингдек, ушбу фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс раҳба­рининг малака талабларига мувофиқлик юзасидан аттестациядан ўтиши шарт эмас;

 автомобилда йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олишда юридик шахсларнинг балансида транспорт воситалари мавжуд бўлиши ҳақидаги талаблар бекор қилинади.

Трафик сарфланмайдиган сайтлар

gov.uz давлат субдоменига кирганда трафик ечилмаслиги мумкин. Телекоммуникация операторлари ва провайдерларига давлат субдоменида (gov.uz, my.gov.uz, regulation.gov.uz, data.gov.uz, invest.gov.uz ва бошқалар) жойлаштирилган ахборот ресурсларига киришда ишлатиладиган трафик учун ҳақ олмаслик тавсия этилади.

 

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот»

телеграм канали материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔19

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔74

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 19    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 74    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар