Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Олий таълим: ЯНГИЛИКЛАР, ЎЗГАРИШЛАР ВА БУ ЙИЛГИ ҚАБУЛ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиш ва қўшим­чалар киритилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Олий таълим: ЯНГИЛИКЛАР, ЎЗГАРИШЛАР  ВА БУ ЙИЛГИ ҚАБУЛ

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.
Эндиликда ОТМларга ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.
Қуйидагилар олий таълим муассасаларига қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинувчилар қаторига киритилди:
– Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар бакалавриатнинг хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналишларига.
– ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан.
Шунингдек, киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.
Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.
Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.
Натижалар имтиҳондан ке­йин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.
Шунингдек, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:
– магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат.
– «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича синов.
– Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.
Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.

5 йиллик стажга эга ходимлар тест синовларисиз талабаликка қабул қилиниши мумкин

Бунда талаблар қандай?
Олий таълим муассасаларига янги ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги таълим шаклининг бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.
Бунда ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар ҳисобидан, кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан, иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-кон­тракт миқдори олий таълим муассасасининг салоҳияти ва ҳудудий жойлашуви, шунингдек, абитуриентларнинг олий таълим­га бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг Давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам бўлмаган миқдорда олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади.
Бунда табақалаштирилган тўлов-кон­тракт бўйича қабул кириш синовлари натижасига кўра олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси параметрлари доирасида ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Ўқишни кўчириш, қайта тиклаш
Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди.
Олий таълим муассасалари учун бегиланган қабул квоталари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул қуйидаги тоифа абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади:
– муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича).
– умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълу­моти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган.
– кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваф­фақиятли ўтган.

2019/2020 ўқув йили учун ОТМларига қабул қилиш квоталари тасдиқланди
Бу йил магистрлар тайёрлаш бўйича 7 695 нафар талаба қабул қилинади.
2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. 
Қарор билан 2019/2020 ўқув йили учун ОТМларига қабул қилиш квоталари тасдиқланди.
Бакалаврлар тайёрлаш бўйи­ча:
• кундузги таълим:  80 430 нафар;
• сиртқи таълим:   19 985 нафар;
• кечки таълим:   1 985 нафар.
Магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар.

Тошкентда Москванинг ядро университети филиалига қабул
Ҳукуматнинг Тошкент шаҳридаги «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалига қабул тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
2019/2020 ўқув йили учун «ММФИ» (Москва муҳандислик-физика институти) миллий тадқиқот ядро университети» Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалида бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квоталари 100 киши миқдорида қуйидаги мутахассисликлар бўйича белгиланди:
 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25;
 Ядро физикаси ва технологиялари – 25;
 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25;
 Электроэнергетика ва электротехника – 25.
Филиалда кадрлар тайёрлаш фақат грант асосида амалга оширилади.

Зилола МУЗАФФАРОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔19

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔74

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 19    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 74    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар