Долзарб мавзу      Бош саҳифа

1 июндан... нарх ошмайди

Бунда «Оила даврасида» газетасининг ҳам таъсири бўлди

1 июндан... нарх ошмайди

2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газнинг нархи ошмайдиган бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сон қарорига асосан, 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархлар оширилиши белгилаб қўйилган эди.
«Оила даврасида» газетасининг 2019 йил 2 май 18-сонида «Ўзи бир танга, тўни қирқ танга. Коммунал хизматлар нархи даромадимизга мутаносибми?» сарлавҳали мақола чоп этилди. Унда коммунал тўловлар борасидаги қатор муаммолар кўтарилган эди. Жумладан, унда: «Коммунал хизматлар нархи йилига камида икки марта ошяпти. Баъзан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифи уч марта ҳам ошган пайтлар бўлди. Мисол учун, электр нархи ўтган йилиёқ 16 ноябрдан 250 сўм, жорий йил 1 июнидан 280 сўм қилиб олдиндан белгиланган. Бу қиймат қаердан келиб чиққан, қандай омил эътиборга олинган? Ёки июнга келиб кўмир нархи ошадими?» каби коммунал хизматлар учун нарх қандай асосда белгиланиши ва ошиши борасида мутасаддилар эътиборига қатор саволлар қўйилган эди.
Қарангки, 2019 йил 31 майда ёқилғи-энергетика ресурсларини сотиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича бозор механизмларига ўтишнинг истеъмолчиларга таъсирини енгиллаштириш борасида Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори имзоланди. Жорий йил 1 июндан нархлар ошмайдиган бўлди. 
«Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги мазкур қарор билан 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархларнинг оширилиши бекор қилинди. 
Молия вазирлигининг ОАВларига берган маълумотига кўра, табиий газ ва электр энергиясига белгиланган нархлар оширилиши вақтинча тўхтатиб қўйилган.




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔95

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔94

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔205

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар