Бугун компьютерингизга минглаб китобни электрон ва аудио шаклда сақлаб олишингиз мумкин.
Айниқса, замонавий китобхонларнинг аудио китобларга талаби ортиб бормоқда. Вақт анча тежалади, бунинг устига, чўнтакбоп.
Аудио китоб — бирор адабиётнинг сухандон ёки актёрлар томонидан ўқилган ҳамда овоз тасмасига кўчирилган нусхаси бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам тингласа бўладиган китоблардир.
Шифокорларнинг таъкидлашича, йўлда, транспорт воситасида китоб ўқиш кўз учун зарарлидир. Аммо аудио китобларнинг инсон саломатлигига ножўя таъсири йўқ. Аксинча, китобни тинглаш билан биргаликда, бемалол бошқа юмушни ҳам бажариш мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки, ўртача 300 бетли китобни кун давомида ўқиб битирса бўлади. Уларни топиш эса қийинчилик туғдирмайди. Интернетда деярли исталган китобнинг ўзбек, рус ёки инглиз тилидаги овозли нусхасини учратиш мумкин.
— Ҳозир бирор бир хорижий тилни билиш замон талабидир. Шу мақсадда бўш вақтимда чет тилини ўрганиш билан шуғулланаман. — дейди талаба Нигора ЭШҚУЛОВА. — Бунда эса аудио китобларнинг ўрни беқиёс. Чунки сўзларни ёдлаш билан биргаликда талаффузга ҳам алоҳида эътибор бериш лозим. Айнан хориж сўзлари талаффузини махсус аудио китоблардан ўрганяпман. Вақтим ҳам тежаляпти.
Зериктирмайдиган, таъсирли мутолаа
Маълумотларга қараганда, аудио китобларни ишлаб чиқариш дунё миқёсидаги энг даромадли ишлардан бири экан. Унинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, китобхон қизиқишини орттириш, тасаввурини бойитиш мақсадида ҳар хил таъсирли шовқин ва овозлардан фойдаланиш мумкин. Айниқса, бу турдаги китоблар болаларни умуман зериктирмайди. Улар китобни тинглаш орқали тўғри талаффузни, сўзларни тўғри эшитишни, тасаввур қилишни ўрганади. Худдики ўзини тасвирланаётган манзарага тушиб қолгандек ҳис қилади. Масалан, ёмғир ёғиши ёки шамол эсишини махсус товушлар орқали етказиш китобхонни жалб этишнинг оддий усулидир.
— Бугунги кунда ZiyoNET таълим портали ресурсларини нафақат ўқиш ёки кўриш, балки тинглаш имкониятига ҳам эгасиз. — дейди ZiyoNET таълим портали ходими Диёра КАРИМОВА. — Мазкур порталнинг «Аудио китоблар» бўлимида мингдан ортиқ ўзбек, рус, инглиз, қорақалпоқ ва бошқа тиллардаги аудио китобларни топиш мумкин. — Кичик ёшдаги тингловчилар учун эртаклар, шеърлар, қизиқарли ҳикоялар жамланмаси шаклланган. Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун ҳам турли соҳага тегишли адабиётларни учратиш мумкин. Болалар аудио адабиётлар жамланмасини тўлдириб боришда бизга Республика болалар кутубхонаси ёрдам бермоқда. Шунингдек, аудио кутубхонада яқинда ишга тушган онлайн-радио uRadio.uz дастури материаллари тўпланган. Улар ичида тиббиёт, психологияга оид дастурлар, Ўзбекистон маданий меросини ўрганишга доир илмий ва бошқа адабиётлар ўрин олган.
Кутубхонадаги барча аудио адабиётларни рўйхатдан ўтмаган ҳолда ҳам тинглаш имконияти бор. Авторизациядан ўтгандан сўнг бир қанча материалларни юклаб олиш мумкин. Ҳозирги кунда бўлимда йиғилган турли йўналишдаги аудио материаллар 3 минг 300 дан ортган ва жамланма кенгайишда давом этмоқда.
Иш вақтида китоб ўқийман
— Ишим сабаб доим рулдаман, — дейди тошкентлик ҳайдовчи Нодирбек Раҳмонқулов. — Вақтдан унумли фойдаланиш учун бир нечта китобнинг аудио нусхасини сотиб олганман. Кун давомида тинглаб, билмаганларимни ўрганаман. Қандайдир енгил-елпи қўшиқлардан яхшироқ-да. Кўпчиликка «бўш вақтингизда қандай иш билан машғулсиз?», деб сўрасангиз, албатта, бадиий китоб ўқийман, дейди. Менда эса бошқача, асосан, иш вақтимда китоб «ўқийман». Ҳар қандай шароитда ҳам инсон китоб ўқишдан узоқлашмаслик керак.
Ҳақиқатан ҳам мазкур китоблар ўқувчига бир қанча қулайликлар яратади. Айниқса, бу кўзи ожизлар, беморлар учун асқатади. Қайси турдаги китобни ўқиш китобхоннинг ўзига боғлиқ. Асосийси, мутолаа қилишдан тўхтаб қолмаслик керак.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА,
«Оила даврасида» мухбири
�р қўлингдан келмаса, умуман гапирма ва ёзма. Шунда, ҳеч бўлмаса, ўзинг кабилар кўпайишининг олдини олган бўласан».
Шаҳноза ОДИЛ қизи
Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди
🕔15:04, 11.06.2026
✔175
Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.
Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда
🕔16:45, 04.06.2026
✔247
Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.
Батафсил
Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
🕔15:50, 21.05.2026
✔436
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил