Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилПрезидентнинг «Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида «Тошкент — Андижон» ва «Тошкент — Самарқанд» пулли автомобиль йўллари қурилиши қайд этилди.
«Тошкент — Андижон» пулли йўли қурилиши бўйича 2019 йилнинг июнь ойида Жаҳон банки билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш кўзда тутилган. Қурилиш тендери ғолибини эълон қилиш ва у билан битим тузиш муддати 2020 йилнинг декабрига белгиланди. Йўл қурилиши 2021 йилнинг август ойида бошланиши режалаштирилмоқда.
«Тошкент — Самарқанд» пулли йўли қурилиши Туркиянинг «Cengiz Enerji Sanayii ve Ticaret A.S», «KaneH» ва «Komm» компаниялари консорсиуми билан амалга оширилади. Автомобиль йўли маршрутини ўрганиш ва дастлабки ҳисоб-китоб ишларини ишлаб чиқиш 2019 йилнинг май ойига белгиланган. Қурилиш жорий йилнинг IV чорагида бошланиши ва 2021 йил охиригача автомобиль йўли фойдаланишга топширилиши лозим.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил