Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Маданият бўлмаса, кундузи чироқ ёқиш фойдасиз

«Оила даврасида» газетасининг жорий йил 18 апрель 16-сонида «Йўл қоидаларида ўзгаришлар: кундузги чироқ, «стоп полоса», айланадаги устунлик...» сарлавҳали мақолани ўқиб, ўз фикр-мулоҳазаларимни баён этишга жазм қилдим.

Маданият бўлмаса,  кундузи чироқ ёқиш фойдасиз

Биз кундуз кунлари жуда ёруғ, қуёшли ўлкада яшаймиз. Бундай шароитда транспорт воситалари чироғини ёқиб юриш тартибининг жорий этилишини нотўғри қарор деб биламан. Мақолада мутасаддилар бу йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиши мумкинлигини айтишмоқда.

Мен шифокорман. Қирқ йилдан ортиқ машина ҳайдаб, бирор марта ҳам йўл транспорт ҳодисаси содир этмаганман. Катта тажрибамдан келиб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарувчи асосий сабаблар қуйидагилар деб биламан:

Биринчидан, транспорт воситасини ҳайдашни мукаммал билмайдиган ёки осонлик билан ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритган ношуд ҳайдовчилар;

Иккинчидан, ҳайдовчининг бошқа йўл-транспорт қатнашчиларини ҳурмат қилмаслиги, қолаверса манманлик билан мен сендан камманми дея, транспорт воситасини қувиб ўтиши;

Учинчидан, қоидага амал қилмасдан, шошма-шошарлик билан тез ҳаракат қилиши;

Тўртинчидан, ҳайдовчининг тўсатдан соғлиғи ёмонлашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши мумкин.

Кундузи чироқ ёқиб юриш тартибида мени ташвишга солаётган асосий масала шуки, транспорт воситаларининг чироқларини ёқиб юриши ҳавода ис газини кўпайтириб, экологияга салбий таъсир кўрсатишидир. Қандай қилиб дейсизми?

Ахир чироқларни ёқиб юриш муайян миқдорда машина моторига ортиқча юклов, бу эса ёнилғининг ортиқча сарфи деганидир. Қолаверса, бу исрофгарчилик эмасми?

Ҳозирги шароитда озгина бўлса-да ис газини камайтириш глобал муаммо бўлиб турибди-ку. Аслида чироқни кундузи ҳам ёқиб юриш фақатгина туманли об-ҳавода ва катта бурилишларда ёрдам бериши мумкин.

Эколог олимлар нима сабабдан жим? Улар автотранспорт воситасининг ҳаракатида ҳар қандай қўшимча ёнилғи сарфи табиатга зиён эканини яхши билишади-ку.

Мақсад йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш экан, унинг учун чироқларни ёқиб юришни талаб қилиш эмас, аксинча биринчи навбатда, авто­транспорт воситаси ҳайдовчиларининг ва пиёдаларнинг билим савиясини, ҳайдовчилик маданиятини ошириш долзарб вазифа. Йўл қоидасига риоя этиш инсон умри гарови эканини ҳар бир фуқаро онггига сингдириш зарур!

Мен халқимнинг келажагини, соғлиғини ва атмосферани заҳарли чиқинди билан ифлосланиши камайишини ўйлаб ўз фикримни билдирдим.

Ниғматжон ЭШМУҲАММЕДОВ,

тиббиёт фанлари номзоди, шифокор




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар