Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Самад муаллим

1969 йил, август ойи. Ҳаво ҳаддан ташқари иссиқ, қуёш гўё олов пуркайди. Аммо Бухоро давлат педагогика институти ҳовлиси абитуриент ёшлар, уларнинг ота-оналари-ю яқинлари билан гавжум.

Юзу-кўзларда ҳаяжон. Талабаликка қабул қилинган йигит-қизларнинг чеҳраларида бир дунё севинч. Улар орасида Самад Неъматов ҳам бор. Тенгқурлари даврасида қувончини баҳам кўрмоқда. Нега қувонмасин, ахир, орзуси ушалди-ку. Тарих ва география факультетининг талабаси бўлди! Энди фақат маза қилиб ўқийди, тўйиб-тўйиб билим олади. Ахир бу бахтга эришиш осон эмас. Олдинга, фақат олдинга интилиш керак. Олдинда эса машаққатлар, курашлар бор. Сабр-тоқат, ақл-идрок билан уларни енгиб ўтиш керак. Оддий деҳқон фарзандининг институтга кириши... бу катта гап.

...Бухоронинг Ғиждувон туманидаги Қозоқработ қишлоғидаги оддий оила. Самад Неъмат ака билан Мастура опанинг бир этак ўғил-қизлари ичида ўзининг тиришқоқлиги, серғайратлиги-ю, ўқишга бўлган қизиқиши зўрлиги билан ажралиб турарди. Ҳар гал унинг дафтарларидаги «аъло» баҳоларни кўрган ота-она ич-ичидан қувонар, бағриларига босиб, «Сендан умидимиз катта» деб қўярди. Самад, айниқса, тарих фанини ўзгача бир меҳр билан ўрганарди. Бора-бора бу фан уни бутунлай сеҳрлаб қўйди. Энди у фақат тарих дарслиги билан чегараланиб қолмай, ўз юртининг ўтмишидан ҳикоя қилувчи бадиий ва илмий-оммабоп китобларни ҳам мутолаа қила бошлади. Бу эса уни тарихнинг ҳайратли уммонига олиб кирди.

Самад институтни битириб, аввал ҳунар-техника билим юртида, сўнг тумандаги 30-сонли умумтаълим мактабида тарих ва география фанларидан дарс берди. Устозлар тажрибасидан баҳраманд бўлди. Маҳорат сирларини қунт билан эгаллади. Ўқитувчилик касби осон эмаслигини, бу шарафли номга мушарраф бўлиш учун кўп-кўп синовлардан ўтиш кераклигини, тер тўкиб меҳнат қилиш лозимлигини, зиммасида залворли масъулият турганлигини доим чуқур ҳис этди...

От айланиб қозиғини топади, деганларидек Самад Неъматов ўзи таълим-тарбия олган қадрдон мактабига қайтди. Мана, унинг илк дарси. Эшик дастагига қўл узатар экан, беихтиёр энтикиб кетди. Чуқур уҳ тортди. Нафасини ростлаб олгач, ичкари кирди. Ўқувчилар саломлашдилар. Танишувдан сўнг, дарс бошланди.

Муаллим тарих фани олдида турган вазифалар ҳақида шундай сўзладики, бу бутун синф ўқувчиларини лол қолдирди. Танаффус эса қизғин савол-жавоб билан ўтди. Ўнлаб ўқувчилар тарих тўгарагига қатнашиш истагини билдирдилар...

Ўша йили шогирдларидан Олим Мардонов олимпиаданинг вилоят босқичида биринчи ўрин эгаллади. Бу ғалаба Самад Неъматовнигина эмас, унинг шогирдларини ҳам янада юксакроқ чўққиларни забт этишга илҳомлантирди. Кейинги йили бу ўрин унинг иқтидорли шогирди Жамил Тошевга насиб этди.

Мустақилликнинг илк йилларида эса Анора Тоғаева, Бону Исмоилова, Муҳиддин Мансуровлар устозлари Самад Неъматовнинг берган сабоқлари ва ишончини тўла оқлади. Улар тарих фани бўйича ўтказилган республика олимпиадаларида кенг қамровли билимга эга эканликларини ёрқин намойиш этиб, танлов пиллапоясининг шоҳсупасига кўтарилишди. Ғиждувон туманидаги Садриддин Айний номли умумтаълим мактабининг фахри бўлган қаҳрамонимиз олий тоифали ўқитувчи номига муносиб кўрилиб, Республикада хизмат кўрсатган халқ таълими ходими бўлди. Тажрибаси мактаблардан мактабларга кўчди...

Бироқ, булар Самад Неъматовни димоғдор, ман-ман қилиб қўймади. Ундаги камтарлик, самимийлик, меҳр-оқибат буларнинг ҳаммасидан устун турди. Бош мақсад — ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларга энг илғор педагогик технологиялар асосида билим бериш вазифасидан заррача ҳам чалғимади. Унинг саъй-ҳаракатлари билан мактабда тарих ва география фанлари аълочилари кўпайди.

...Неъмат ота билан Мастура аянинг вафотидан сўнг, укалару сингиллар унинг қўлига қараб қолишди. У энди нафақат мактабда, уйда ҳам тиним билмасди. Рафиқаси Қизбиби билан елкама-елка туриб, рўзғор аравасини тортди. Бунинг устига кўпдан ўйлаб юрган режаси — тегирмон қуриб, уч-тўрт ёшни иш билан таъминлади.

Ҳа, меҳнатни, ўз касбини жон-дилидан севган, қадрлаган инсон, маърифатпарвар муаллим Самад Неъматов бугун қадрдон касбдошлари-ю, шогирдлари, яқинлари даврасида йўқ. Аммо, уни мактабда ҳам, қишлоқда ҳам тез-тез ёдга олиб турадилар. Ёшларга намуна қилиб кўрсатадилар. Самад муаллим фахримиз дея ғурурланадилар. Инсоннинг ўзидан яхши ном, том маънода яхши боғ қолдиргани шу-да.

Нуриддин ОЧИЛОВ,

журналист




Ўхшаш мақолалар

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

🕔11:01, 04.12.2025 ✔128

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

Батафсил
Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

🕔15:45, 27.11.2025 ✔189

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

🕔15:55, 13.11.2025 ✔328

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

    Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

    ✔ 128    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

    Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 189    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

    Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

    Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 328    🕔 15:55, 13.11.2025
  • ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

    ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

    Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    ✔ 457    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

    Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

    Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

    ✔ 464    🕔 09:12, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар