Фақат SMS жўнатиш билан иш битмаслигини кўрсатди
Ёмғирни барака, дейишади. Аммо у меъёридан ошиб кетса офатга айланиши ҳеч гап эмас. Юртимизда баҳор фасли серёғин ўтмоқда. Шу туфайли ҳудудларга келаётган сел, катта сув оқимлари анча талафотларни келтирди.
Неча йиллардан буён фақат сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантириб SMS юборадиган фавқулодда вазиятлар хизматлари ва бошқа тегишли ташкилотлар фаолиятида етарлича камчиликлар борлигини намоён қилди.
Шу ойнинг бошида Қашқадарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги сел оқибатлари тўла бартараф этилмай 23-24 апрель кунги ёғингарчиликлардан йирик шаҳарларда ҳам анча-мунча аҳоли азият чекди.
Кечаги кучли ёмғир сабаб Тошкент шаҳри кўчаларини яна сув босди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу ҳолатларни акс эттирган фото ва видеоларни жойлашди. Тошкентнинг айрим катта кўчаларида сув сатҳи автомобиль ёритгичлари даражасигача кўтарилган.
Самарқандда селда оқиб кетаётган бир оила Тошкент давлат техника университети талабалари томонидан қутқариб қолинган. Талабалар мураббий бошчилигида «Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил» акцияси доирасида дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирган эди, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Саёҳат давомида вилоятнинг Қўшработ туманида курсдошлари уйида меҳмон бўлган талабалар 2019 йил 20 апрель куни селда оқиб келаётган автомашина ичидагиларни — бутун бошли оила аъзоларининг ҳаётини сақлаб қолган.
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани 34-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Элёр Жабборовнинг хабарига кўра, Кўлтўсин маҳалласи Ўртатўсин қишлоғида 24 апрель кунги катта сув тошқини оқибатида мактаб ўқувчилари қатнайдиган йўл катта жарликка айланди, деб ёзади Zarnews.
Самарқандда 23 апрель куни кечқурундан буён тинимсиз ёққан ёмғир туфайли шаҳарнинг Даҳбед кўчасидаги уйлардан бирининг девори бир қисми қулаб тушган, деб ёзади «Дарё» интернет-нашри. Яхшики, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Рудакий кўчасида трамвай йўли чўкиши кузатилган.
Иштихонда эса намунавий уйлар сув ичида қолган. «Дарё»нинг маълум қилишича, туман ҳокими Шуҳрат Негматов воқеа жойига келиб керакли чораларни кўришни бошлаган.
Табиий офат балосидан ҳеч ким тўлиқ ҳимояланмаган. Бироқ, юқорида қайд этганимиздек, илгари рўй берган шундай ҳодисалардан тегишли хулосалар чиқариш, сув кетиш йўлларини сифатли қуриш, сел келадиган канал ва ариқлар ҳудудининг ноқонуний эгаллаб олинишига йўл қўймаслик каби ишларда камчиликлар борлигини яққол кўрсатиб қўйди.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔112
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔94
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔117
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил