Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Ёмон КЕЛИН аслида кимнинг фарзанди?

Кўп гапириш билан 
       кўп фикр айтиш — 
                  бошқа-бошқа нарса.
Софокл

Ёмон  КЕЛИН аслида кимнинг фарзанди?

Халқ орасида кўпроқ уйғунлашиб юрсангиз, турли мулоҳаза ва фикрларга дуч келаверасиз: паст-баландни, яхши билан ёмонни кўриб хулоса чиқарасиз. Баъзан шу жараёнда ўзимиздаги салбий томонларни, йўл қўйган камчиликларимизни англаймиз ва афсусланамиз. Ҳаётимизни эзгулик томонга буришга, хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Бу фазилатлар юрагимизда муқим, турғун бўлмоғи керак… Лекин ҳамма ҳам шундай ҳолатга муяссар бўла оладими?
Оилаларимиз, турмуш тарзимиз хусусида гап кетгудек бўлса-чи, азиз юртошим?! Лоф эмасу қарийиб 70 фоиздан ортиқроқ оилаларда келин — қайнона, қайнотасидан (ҳозирги замонда эса куёв ҳам қайнота-қайнонасидан) норози. Икки томон ҳам бир-бирига озор беради. Туб моҳиятини ўйлаб, мушоҳада қилиб кўрсак ким ёмон?! Аслида, биз ота-оналар бунинг бош сабаби, асосий айбдори, десак хато эмас. Бунга шубҳа йўқ.
Келин ҳам, куёв ҳам қайсидир ота-онанинг суюкли фарзандлари. Ўз айбимизни уялмай-нетмай келин-куёву ўғил-қизларимизга тўнкаймиз. Уларни биз ўстириб, тарбиялаганмиз-ку ахир. Қиз болани ҳам, ўғил болани ҳам вақтида ким ўз ихтиёрига қўйиб қўйди? Қиз ясаниб-тусаниб кўчага чиқаётганида: «Қизим, қаерга, ким билан боряпсан?» дея, бир оғиз сўрашни ким унутди? Уларни айтганини айтгандек, деганини дегандик ким муҳайё қилиб берди? Оддийгина рўзғор ишларини, тандирда нон ёпишу овқат тайёрлаш, бичиш-тикиш ва бошқаларни уларга аслида ким ўргатиши керак эди. Албатта, биз ота-оналар. Зиммамиздаги ана шу вазифаларни сидқидилдан бажармай туриб, фарзандларимиздан мустаҳкам оилани, тинч-осуда рўзғорни талаб қилишимиз қанчалик ўринли?
Бугун деярли ҳамма қизларнинг қўлида замонавий «сотка». Айримлари бир эмас, бир нечта йигит билан тинмай ёзишади, очиқчасига ҳиринглашади. Айримлари йигитлар чўнтагини шилиб, лақиллатиб, тағин битта пулдорнинг боласини топади-да, оила қуриб кетаверади. Энди ўзингиз  ўйланг, шундай оила қурган йигит билан қиз ўртасида самимий муҳаббат бўладими? 
Бундай келин қайнота, қайнонаси у ёқда турсин, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам менсимай қўяди. Натижада оила гап-сўзлари секин-аста остона ҳатлаб кўчага чиқади. Ордан гап қочади, гоҳо ажрашишгача бориб етади… Қайнота-қайнонасини ёмонотлиққа чиқаради. Ҳатто вақти келганда ўз ота-онасига ҳам таъна қилади: «Cизларга, мени эрга беринг деган эмасман? Керак бўлса пул, мол дунёсига учиб, мени турмишга узатдингизлар?..» дея ўзини оқлайди.
Ҳар бир йигит-қиз оила қураётганда бунинг қанчалик муқаддас эканлигини тушуниб етмаса, бундай ҳолатлар афсуски давом этаверади. Оила қургандан бошлаб куёв шу оилага раҳбар бўлса, келин эса бу масъулиятга елкадош бўлиб, оқила бекалик қилса — олам гулистон. Келин оила қурдими: шу хонадонни менинг уйим, шу рўзғор менинг вазифам, мени тўй-томоша билан эл олдига дастурхон ёзиб, келин қилиб олиб келганлар, деб ўйласин. Йигит ҳам энди уйланиб олдим, деб ўзини йўқотмаслиги, амалдор қайнотасидан мол-дунё, ҳовли, машина, лавозим умид қилмаслиги керак. Оиласининг тақдири, келажаги учун масъулият зиммасида эканини ҳис этиши зарур. Бундай пайтларда йигит кишининг ҳунарли бўлиши янада асқатади, янги оила ҳечам қийналиб қолмайди. Ота-боболаримиз ўғил уйлантиришдан олдин унинг бирор ҳунарни эгаллашига алоҳида эътибор қаратгани шундан.
Қайтар дунё бу, ўғил-қизларим, келин-куёвлар! Бугун ота-она, эртага бобо-буви бўласизлар. Бугун яхши ёки ёмон ишлар қилган бўлсангиз эртага албатта сизнинг ҳам бошингизга тушади. Шундай экан, келин-куёвнинг, қайнона-қайнотанинг ҳам ёмони йўқ. Бунга иқрор бўлиш керак. Ёши улуғларни, ўзингиздан катта кишиларни эъзозлаб, эзгу ишлар давомчиси бўлиб, фарзандлар таълим-тарбиясига қаттиққўл бўлинг. Ўшандагина оилаларда тинч ва осойишта ҳаёт бўлади.
Эргаш АТОЕВ,
Навоий вилояти




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔217

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔254

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 217    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 254    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 806    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар