Етти кун      Бош саҳифа

Иқтидорли ёш банкирлар

Самарқандда маҳоратини намойиш этишди

Банк тизимидаги ислоҳотлар натижаси озми-кўпми одамлар ҳаётида акс этяпти. Нақд пул, пластик карта, валюта айирбошлаш кабилардаги муаммолар деярли барҳам топди. Банкка киришингиз билан яхши муомаладаги ходимлар тезкорликда ишингизни битириб беради ҳозир. 

Кредит дейсизми, ҳисоб рақам очишми, омонатга пул қўйишми — ҳеч бири муаммосиз. Хуллас ўзгаришлар йўқ эмас. Энг муҳими банкда мижозга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг дунёқараши янгиланмоқда.

Куни кеча Самарқандда ўтказилган «Энг иқтидорли ёш банк ходими» кўрик танловида ҳам бу яққол намоён бўлди. Замонавий билимга эга, мустақил фикрлайдиган ёш банкирлар ҳар томонлама ўзларини кўрсатишди.
Танлов Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси, вилоятдаги тижорат банклари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Республика давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.
Финалга қадар 30 ёшгача бўлган жами 242 нафар номзод танловнинг ички саралаш ҳамда онлайн тест каби бир нечта босқичида синовдан ўтди. Марказий банк ҳамда 18 та тижорат банкидан жами 19 нафар зукко ва билимли ёш ходим финалга йўлланма олди.
Финал беллашувлари қизғин кечди. Иштирокчилар банк тизимига оид меъёрий ҳужжатларга оид савол-жавоблардан тортиб нутқ, муомала, мусиқа асбоби чалиш, қўшиқ айтишу шеър ўқишгача иқтидорини кўрсатишди.
Биринчи ўринни Марказий банкнинг вилоят Бош бошқармаси ходими Беҳруз Худоёров эгаллади. Танлов Гран-присини эса «Asia alliance bank» АТБ Самарқанд филиали ходими Жаҳонгир Дўсбеков қўлга киритди. 
Танлов финал босқичининг барча 19 нафар иштирокчиси Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси курсларида малака оширишади.
Булардан кўзланган мақсад Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусда қўйилган мақсад ва вазифаларга эришишдир.
Суюн САФАРАЛИЕВ,
Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси ходими




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔34

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 34    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар