Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 апрелда умумтаълим мактаблари учун муқобил дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тизимига босқичма-босқич ўтиш механизмини жорий этишга оид қарори қабул қилинди, дея хабар берди ЎзА.
Қарорда умумтаълим мактаблари учун яратилаётган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг сифатини ошириш, ўқувчиларни дарсликлар билан тўлиқ таъминлаш, сифатли дарсликларни танлаш имкониятларини кенгайтириш, рақобатбардош, муқобил дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тизимига босқичма-босқич ўтиш механизмини жорий этиш кўзда тутилган.
Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаблари учун яратиладиган муқобил дарсликларни таянч мактабларида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синовдан ўтказади.
Муқобил дарсликларнинг ўзи нима?
Муқобил дарсликлар — Халқ таълими вазирлиги томонидан битта ўқув фанидан ўқувчиларга тавсия этилган асосий дарсликлар билан бир қаторда алоҳида ёки қўшимча равишда фойдаланиш мумкин бўлган дарсликлар ҳисобланади.
Муқобил дарсликларни таянч умумтаълим мактабларида тажриба-синовдан ўтказиш билан бирга, мазмунан, дизайн жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида улар вазирликнинг расмий веб-сайтида кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Умумтаълим мактабларини муқобил дарсликлар билан таъминлаш ихтиёрий равишда ота-оналар, мактаб педагогик жамоалари ва ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил